Ultimate magazine theme for WordPress.

“Ёшлар Маркази”да “2 феврал – Бутунжаҳон сув — ботқоқ худудлар куни” муносабати билан семинар ўтказилди

Навоий вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси оммавий ахборот воситалари билан ишлаш бўлими иш режаси ижросини таъминлаш ва ёшлар ўртасида экологик маданиятни шакллантириш, экологик билимларини янада ошириш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш мақсадида жорий йилнинг 31 январ куни Навоий шаҳар “Ёшлар Маркази”да “2 феврал – Бутунжаҳон сув — ботқоқ худудлар куни” муносабати билан семинар ўтказилди.

Дастлаб, Вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Йиғма ахборот бўлими бошлиғи Н.Болтаев сўзга чиқиб, йиғилганларга бугунги ўқув-семинар бўйича маълумот бериб ўтди ва мутахассисларни таништирди.

Сўнгра, вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Д.Кодиров ёшларга бугунги тадбирнинг долзарблиги ва табиатни асраб-авайлашга ҳар бир инсон бевосита масъул эканлигини таъкидлаб ўтди.

Вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Йиғма ахборот бўлими бошлиғи Н.Болтаев ва атроф-муҳит ифлосланишини мониторинг қилиш бўлими бошлиғи Ш.Яхшиев томонидан мавзу юзасидан тушунчалар берилди. Вилоятдаги овчилар ва браканерлар томонидан рухсатсиз қушлар ва ҳайвонларнинг овланиши натижасида табиатга етарлича зарар етказиб келишаётгани, бундай ҳоллар аниқланса жиноий ва маъмурий жавобгарликка тортилиши ҳақида тушунчалар берилди ва турли хилдаги чиқиндиларни махсус чиқинди ташлаш учун мўлжалланган жойларда ташланиши, табиатга зарар етказмаслик учун уларни ёқиш мумкин эмаслиги, чиқиндиларни ёқиш ҳолатлари аниқланса тегишли ташкилотларга хабар беришлари лозимлиги борасида ҳам тўхталиб ўтилди.

Бугунги кунда сув ҳавзалари нафақат инсониятнинг моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондириш, балки ўсимлик ва ҳайвонот дунёсининг ўзига хос яшаш муҳити сифатида ҳам алоҳида аҳамиятга эга. Гарчи Ер планетасида катта майдонни эгаллашига қарамасдан, сув ҳавзаларидан охирги йилларда саноат ҳамда хўжалик эҳтиёжлари учун кенг фойдаланиш уларга бўладиган турли таъсирлар кўламининг кенгайишига ва уларни халқаро миқёсда муҳофаза қилишга эҳтиёж туғдирди. 

Шу асосида 1971 йилнинг 2 февралида эроннинг Рамсар шаҳрида “Сувда сузувчи қушларнинг асосий яшаш манзили бўлган халқаро аҳамиятга эга сувли-ботқоқ ерлар тўғрисида”ги Конвенсия қабул қилинди. Мазкур Конвенсиянинг мақсади инсон ва унинг атрофини ўраб турган муҳитнинг ўзаро боғлиқлигини ва сувли-ботқоқ эрларнинг иқтисодий, маданий ва рекреатсиявий аҳамиятини ҳамда сувда сузувчи қушлар ва уларнинг муҳофазасига халқаро ресурс сифатида қаралиши лозимлигини тан олган ҳолда узоқни кўзлаган миллий сиёсат билан халқаро ҳаракатлар мувофиқлаштирилишини таъминланишдан иборат дейди, Навоий вилоят Жонли табиат директори Э.Тоғаев.

Уларнинг билимларини синовдан ўтказиш мақсадида аноним тест олинди ва видеоролик намойиш қилинди. Семинар давомида ёшлар ўзларининг қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан атрофлича жавоб олишди ҳамда экологияга оид турли тадбир ва лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида ҳамкор ташкилотлар билан кўнгилли ёшлар ўртасида “Ековолонтёрлар” гуруҳини шакллантиришга келишиб олинди.

 

 Навоий вилояти Экология бошқармаси

Ахборот хизмати