Ultimate magazine theme for WordPress.

“Ёшлар ва экологик таълим тарбия”

Жорий йилнинг 3 август куни Навоий вилояти Зарафшон шаҳар МКБ ОЁМҚ ЁҲБ-4 ҳарбийлаштирилган ёнғин хавфсизлиги бўлимида, Зарафшон  шаҳар Экология ва атроф-муҳитни мухофаза қилиш инспекторлари томонидан “Ёшлар ва экологик таълим тарбия” мавзусида йиғилиш бўлиб ўтди. Ушбу йиғилишда Зарафшон шаҳар 4-харбийлаштирилган ёнғин ҳавфсизлик қисми бошлиғи Подполковник К.Э Тошпулатов, Зарафшон шаҳар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш инспекторлари маъсул ҳодим А.Азизов инспектор Л.Турсунова 4-ҳарбийлаштирилган ёнғин ҳавфсизлик қисми ишчи ходимлар қатнашди.

Йиғилишни 4-ҳарбийлаштирилган ёнғин хавфсизлик қисми бошлиғи подполковник К.Э Тошпулатов очиб берди ва ҳозирги кунда экологик муаммоларга тўхталиб ўтди. Кейинги сўз  навбатини Зарафшон шаҳар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш маъсул ходими А.Азизовга берди. Кун тартибидаги масала бўйича А.Азизов сўзга чиқиб  табиатни асраш, уни муҳофаза қилиш, ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва жамиятда экологик маданиятни онгни ривожлантириш шу заминда яшаётган хар бир инсоннинг фарзандлик бурчи эканлиги ва атроф-муҳит билан боғлиқ хуқуқбузарликларни олдини олиш борасида соҳада олиб борилаётган ишлар ҳақида тушунчаларни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21-апрелдаги “Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш туғрисида”ги ПФ- 5024- сонли фармонининг мазмун-моҳияти тўғрисида тушунча бериб ўтди.