Ultimate magazine theme for WordPress.

Ўқув-конференция бўлиб ўтди

2018 йилнинг 25 апрель куни Навоий шаҳар  Божхона бошқармаси ходимлари ва Навоий вилояти Экологи ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 9-январь 2018 йилда қабул қилинган 17-сонли қарор юзасидан Ўқув-конференция бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикасида озонни бузувчи моддалардан фойдаланишни тўхтатиш Миллий дастури босқичма-босқич бажарилмоқда, тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш тартибини такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар амалга оширилмоқда, давлат томонидан тартибга солиш ишлари соддалаштирилмоқда.

Халқаро миқёсда глобал исишнинг юқори салоҳиятли муқобил моддалардан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган хавф-хатарларни максимал ҳисобга олган ҳолда, озонни бузувчи моддаларни фойдаланишдан чиқаришга қаратилган қарорлар қабул қилинган. Озон қатламини бузувчи моддалар бўйича Монреал протоколи қоидаларида озонни бузувчи моддалар ва таркибида улар бўлган маҳсулотларни ишлаб чиқариш тақиқланган, протоколни имзолаган тарафлар томонидан бундай товарларнинг ўз мамлакатларига олиб кирилишига қатъий тақиқ жорий қилинган.