Ultimate magazine theme for WordPress.

Автомашинада саксовул буталарини олиб кетаётган фуқаро қўлга тушди

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича январ ойида Навоий вилояти Нурота тумани ҳудудида экологик ҳавфсизликни таъминлаш мақсадида Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қонунчилигига риоя қилиниши ҳолати юзасидан тезкор экологик рейд тадбири ўтказилди. Назорат тадбири давомида 2020-йил 29 январ куни Навоий вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг Нурота туман инспекторлари Сентоб блок постида ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда Жиззах вилояти Фориш тумани фуқораси З.Тагаев бошқарувида бўлган Форд русумли автомабил тўхтатилганда Автомашина ичида 1м куб,тиркамасида 3м куб саксовул борлиги аниқланиб, маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикасининг «Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги қонунни (янги таҳрири) Вазирлар Маҳкамасининг «Биологик ресурслардан фойдаланишни тартибга солиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасида руҳсат бериш тартиб-тамоилларидан ўтиш тартиби тўғрисида»ги қарори талаблари бузилганлиги учун, ҳуқуқбузарликни содир этган шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 79-модда 1-қисми билан 1115000 сўм жарима миқдори ҳамда 1248800 сўм табиатга етказилган зарар белгиланди ва ундирилди. Автомашинадаги саксавул буталари Сентоб блок постига тушурилди.

Навоий вилоят Экология бошқармаси

Ахборот хизмати