Жорий йилнинг 6 июл куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 апрелдаги “Айдар Арнасой кўллар тизимининг биологик ресурларидан фойдаланиш самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги” 347-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида кўллар атрофида Қизилтепа ва Нурота туманларида Экоҳашар ўтказилди.
Айдар-Арнасой кўллар тизимининг биологик ресурсларидан фойдаланишнинг устувор йўналишларидан бири:
ҳудудда жисмоний ва юридик шахслар томонидан биологик ресурслардан фойдаланиш, шу жумладан, табиатни муҳофаза қилишга оид қонун ҳужжатлари талабларига сўзсиз ва қатъий риоя қилинишини таъминлаш;
кўллар тизимининг биологик хилма-хиллигини сақлаш ҳамда мавжуд табиий озуқа захираларини ҳисобга олган ҳолда сув ҳавзаларида етиштирилиши мумкин бўлган янги балиқ турларини балиқчилик саноатига киритиш;
ҳудудга инвестициялар, шу жумладан, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни кенг жалб қилиш ҳамда балиқчилик кластерларини ташкил этиш орқали балиқ етиштириш, қайта ишлаш, қадоқлаш, сақлаш ва экспорт қилишни жадал ривожлантириш;
балиқчилик тармоғи ривожланган мамлакатларнинг илғор тажрибасини амалиётга татбиқ этиш орқали кўллар тизимини мамлакатимиздаги балиқ чавоқларини етиштирувчи асосий ҳудудлардан бирига айлантириш;
ҳудудда туризмни ривожлантириш имкониятларини ҳисобга олган ҳолда ҳаваскор ва спорт балиқ ови туризмини йўлга қўйиш ва кенгайтириш, туризм инфратузилмасини янада ривожлантириш, сайёҳларга кўрсатиладиган хизматлар ҳажмини ошириш.