Ultimate magazine theme for WordPress.

“Айдар-Арнасой кўллар тизими” қирғоқ бўйи ҳудудида Экоҳашар

Айдаркўл табиий сув ҳавзасини Навоий вилоят ҳудуди 151 минг гектарни ташкил қилади. Ҳозирги Айдар –Арнасой кўллар тизими 1969 йилда Сирдарёдан тошиб чиққан сувлар эвазига пайдо бўлган. Кўл республиканинг Жиззах ҳамда Навоий вилоятлари ҳудудларида жойлашган. Сув акваториясининг умумий майдони 356 минг гектарни ташкил қилади. Шундан 205 минг гектари Жиззах вилояти ҳудудида, 151 минг гектар Навоий вилояти ҳудудида жойлашган.

Айдар –Арнасой кўллар тизими асосан коллектор-дренаж, ташландиқ сувлар, Сирдарё ҳамда Қозоғистон Республикасининг “Чордара” сув омборидан тушадиган сувлар эвазига кўпаяди.

Кўлнинг узунлиги 186 км, эни 22 км, энг чуқур жойи 35 метрни ташкил қилади.

Айдаркўлнинг Навоий вилояти ҳудудида балиқчилик соҳасини ривожлантириш учун етарли имкониятлар мавжуд. Сув остида ўсадиган йигирмадан ортиқ турдаги ўтлар ўтхўр балиқлар истеъмол қилиш учун заҳираси етарли миқдорда.

         Навоий вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқамаси ташабуси билан ҳамда Нурота туман ҳокими Ж Ҳамроев ва Вилоят прокурори ўринбосари Б. Ахмедовлар бошчилигида жорий йилнинг 9-10 февраль кунлари  “Айдар-Арнасой кўллар тизими” қирғоқ бўйи ҳудудида Экоҳашар  ишлари ўтказилди. Нурота тумани  “Айдар-Арнасой кўллар тизими” қирғоқ бўйи  Қизилча МФЙ га қарашли  Қўшқудуқ овулидан Темирқовуқ МФЙ га қарашли Чуқурқудуқ қишлоғи ҳудудигача бўлган 80 км масофада Экоҳашар ишлари ташкиллаштирилди. Экохашарда 42 та ташкилотдан жами 270 дан зиёд киши иштирок этди.

        Ҳайдаркўл Нурота тоғ тизмаларининг шимолий этагидаги кўл, Ҳайдаркўл 1960 йил охирида асосан жанубий Қозоғистоннинг Чордара сув омборидан оқиб келган ортиқча сув ҳисобидан пайдо бўлган, кўлнинг узунлиги 159 кмни ташкил қилади.

               Эко хашарда иштирок этган ташкилотлар 2 гурух га бўлинган ҳолда қирғоқ бўйида тозалаш ишларини олиб бордилар.

       1-гурухга Нурота туман Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси бошлиғи Ҳ.Рўзиев бошчилик қилди.

       2-гурухга Нурота туман Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи Дўсмонов Даврхон Улуғбекович бошчилик  қилиб, ҳашарчилар томонидан тўпланган маиший чиқиндиларни “Тоза худуд”ДУК томонодан ажратилган иккита (2)та чиқинди ташувчи техникалари ёрдамида олиб чиқилиб махсус палигонга юборилди.

              Кўнгилли ҳашарчиларга Қизилча ва Нурота ширкат хўжалиги ходимлари даланинг ўзида тушлик ташкил қилишди,бундан руҳланган ҳашарчилар янада аҳиллик билан ҳашарда иштирок этиб, Ҳайдаркўл ҳудудини экологик муҳитини яхшилашда катта хизматлари билан астойдил иштирок этди.

         Ҳашар билан биргаликда Нурота тумани Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш инспекторлари кўл ҳудудида яшовчи аҳоли билан учрашиб нафақат кўл ҳудуди ўзлари яшаётган жойларни ҳам тоза тутиш зарурлиги тўғрисида, аҳолига тушунтириш ишларини олиб боришди.