Ultimate magazine theme for WordPress.

Алишер Навоий ижодида инсонпарварлик ғоялари

Жорий йилнинг 8 феврал куни Навоий вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасида “Алишер Навоий ижодида инсонпарварлик ғоялари” мавзусида маънавият соати ўтказилди.

Кун тартибидаги маънавият соати мавзуси юзасидан шаҳар маънавият маркази маърузачиси Г.Хўжаева “Алишер Навоий ижодида инсонпарварлик ғоялари” мавзусида маъруза қилди. Алишер Навоий ўзбек адабиёти,  маданияти ва сиёсий тарихида алоҳида ўринга эга  бўлган буюк шахс, миллатимиз ғурури, шаъну шарафини дунёга тараннум этган  ўлмас сўз санъаткоридир деб бошлади. Таъбир жоиз бўлса ,оламда туркий ва форсий  тилда сўзловчи  бирон-бир инсон йўқки, у Навоийни билмаса , Навоий ғазалларини севмаса, Навоийга  садоқат ва эътиқод билан қарамаса. Ғарбда “чиғатой адабиётининг буюк вакили”, Шарқда  “дин ва миллатнинг низоми”  унвонлари билан улуғланиб келинаётган Навоий ижодини улкан ибрат китоби , десак бўлади. Шоирнинг бой ва бебаҳо мероси асрлар мобойнида аждодларимизни  эзгуликка, меҳр – мурувватга,  тинчлик ва дўстликка  даъват этиб келган. Мамлакатимиз мустақилликка  эришгач, бобокалонимиз шахсияти ва ижодига  бўлган муносабат  тубдан ўзгарди. Буюк аждодимизнинг  бой адабий меросига  тўлақонли ва ҳаққоний ёндашиш  имконига эга бўлдик.  Шоир номи билан аталувчи вилоятимизда буюк мутафаккирнинг 578 йиллигини  нишонлашда Алишер Навоий  ёдгорлик мажмуаси пойига гулдасталар қўйилди. Алишер Навоий таваллудининг 578 йиллигига бағишлаб “Алишер Навоий ижодий меросининг умумбашарият маънавий-маърифий тараққиётидаги ўрни” мавзусидаги Халқаро илмий-амалий конференцияси Навоийшунос олимлар иштирокида юқори савияда ўтказилди. Бундан кўриниб турибдики Навоий бобомизнинг ижодига нафақат ўзбек олимлари, балки дунё олимларининг ҳам қизиқишлари катта.

         Биринчи президентимиз сўзлаган нутқларида “Буюк  гуманист шоиримиз фаолияти ва ижодига  теран назар ташласак, унинг даҳоси ижтимоий  ҳаётнинг, мафкура ва маданиятнинг  барча соҳаларини  қамраб олганидан ҳайратга тушамиз. Агар бу улуғ зотни авлиё десак, у авлиёларнинг авлиёси, мутафаккир десак, мутафаккирларнинг мутафаккири, шоир десак, шоирлар султонидир”, деган эдилар. Бу юксак баҳо навоийликлар  хотирасидан мутлақо ўчмайди.