Ultimate magazine theme for WordPress.

Амирликларнинг Йўрға тўвалоқни асраш марказида (АЙТАМ) оммавий ахборот воситалари учун марказ бўйлаб пресс-тур бўлиб ўтдти

22 май Халқаро биологик хилма-хиллик куни муносабати билан АЙТАМ ва Навоий вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ҳамкорлигида оммавий ахборот воситалари учун марказ бўйлаб пресс-тур ташкил этилди.

Буюк Ипак йўлининг Самарқанд ва Бухоро оралиғида жойлашган Амирликларнинг Йўрға тўвалоқни асраш маркази (АЙТАМ) Навоий шаҳрининг (Навоий вилояти) жануби-ғарбидаги 300 гектар майдонни ташкил этувчи  ҳудудда  жойлашган.

Марказ Бирлашган Араб Амирликлари Вице-Президенти, Дубай амирлигининг ҳокими Шайх Муҳаммад Бин Рошид Ол Мактум Жаноби Олийлари ташаббуси билан 2008 йилнинг апрелида ташкил этилган.

АЙТАМ нинг асосий фаолияти Ўзбекистонда Осиё Йўрға тўвалоғининг барқарор популяциясини қўллаб-қувватлашга қаратилган кўпайтириш ва асрашлари ҳамда ҳар йили ушбу турни ёввойи табиий муҳитга қўйиб юбориш кампаниялари каби тадбирлар мажмуасидан иборат.

2007 йилда, Марказдаги асосий фаолият бошлангунига қадар, бирламчи галани яратиш учун зарур бўлган ёввойи тухумларнинг дастлабки коллекцияси жамланган эди. Ушбу коллекцияни йиғиш ишлари Ўзбекистон ҳукуматининг рухсати билан 2012 йилгача амалга оширилди. Шу билан бирга, ёввойи табиатга чиқариб юбориладиган қўшимча қушларни кўпайтира оладиган йўрға тўвалоқ қушларининг наслдор галасини яратиш мақсадида, 2008 йилдан бошлаб қатъий генетик назорат остида йўрға тувалоқ қушини тутқунликда кўпайтириш ишлари ҳам йўлга қўйилган.

Осиё йўрға тувалоғи (Chlamydotismacqueenii) – ўртача ўлчамларга эга қуш бўлиб, ёзилган қанотларининг узунлиги 1,5 метрни ташкил қилади. Танасининг юқори қисмидаги патлар ола-чипор, сарғиш-кул (қум) ранг, пастки қисмидаги патлар эса – оқиш тусга эга. Нар ва мода қушларнинг узун қора патлари бўйиннинг ён томонларида, оқ патлари – бўйин пастки қисмининг олд томонида жойлашган.

Осиё йўрға тувалоғи Марказий Осиёда кўпаядиган кўчиб яшайдиган қуш ҳисобланади. Ушбу тур баҳорда Ўзбекистонга учиб келиб, март-июнь ойлари оралиғида Марказий Осиёда кўпаяди. Октябрь ойида йўрға тувалоқ нисбатан иссиқ бўлган ҳудудларга – Афғонистон, Эрон, Покистон ва Арабистон ярим оролига – қишлаш учун учиб кетади.

Йўрға тувалоқ аксарият вақтини ерда озуқа излаш билан ўтказади.

У қуруқ муҳитга мослашган, бутали ва очиқ майдонларга эга чўл ҳамда яримчўл ҳудудларда яшашни афзал кўради. Ушбу қуш ҳар нарсани еяверадиган турга мансуб бўлиб, ўсимликлар ва уларнинг уруғлари, майда калтакесак, ҳашоротлар ва бошқа умуртқасизлар билан озиқланади.

Кўпайиш мавсумида нар йўрға тувалоқ ўзига тегишли ва ҳар йил фойдаланадиган ҳудудда ниҳоятда гўзал никоҳ рақсини ижро этади, мақсад – мураккаб рақс орқали қўшнилари билан рақобат қилиш ва мода қушларни жалб қилиш.

Мода қушлларнинг аксарияти икки ёки уч ёшида жинсий балоғатга етади. Улар нар қушлар рақсга тушаётган ҳудудларга фақат жуфтлашиш учун ташриф буюришади, жуфтлашишдан кейин бошқа ҳудудларга кетиб, тухумни ўша ерда қўядилар.

Мода йўрға тувалоқ тухум қўйиш ва босишни нар қушлар ёрдамисиз амалга оширади. Ўзбекистонда мода йўрға тувалоқлар одатда иккитадан тўрттагача тухум қўйиб, 21-22 кун давомида босиб ўтиради.

АЙТАМ нинг асосий вазифаси – Ўзбекистондаги йўрға тувалоқ қушининг мустақил популяцияларини тиклаш ва ҳимоя қилишга қаратилган комплекс стратегияни амалга оширишдан  иборат.

Мазкур истиқболли мақсадга эришиш учун АЙТАМ доимий равишда турли соҳаларда, жумладан, экология, физиология, озиқлантириш ва тиббий ветеринарияда янги ёндашувларни ишлаб чиқмоқда. Мутахассиларнинг кенг қамровли билимлари ҳамда фундаментал ва амалий тадқиқотлар бу ёндашувларнинг асоси ҳисобланади.

АЙТАМ ишчи-ходимлари асосий капиталимиз ҳисобланади. Станцияда 100 нафар ишчи доимий фаолият олиб боради; мавсум вақтида ишчилар сони 200 тагача ортади. Ишга қабул қилинган ходимларнинг 90% Ўртачўл қишлоғидан, қолган 10% — Навоий шаҳридан.

Ходимлар фаолиятнинг асосий тури бўйича (қушларни кўпайтириш, ветеринария, тиббиёт, экология) ва ташкилий қўллаб-қувватлаш бўйича умумий гуруҳда (маъмурият, молия, логистика, техник хизмат кўрсатиш) турли лавозимларда ишлайдилар.

         Ёввойи популяцияни самарали мустаҳкамлашга эришиш учун АЙТАМ мутахассилари ушбу популяциялар барқарорлигини таъминловчи омилларни тўлиқ аниқлашлари лозим.

2006 йилда экологик тадқиқотлар бошланган бўлиб, йўрға тувалоқ биологияси билан боғлиқ барча жиҳатлар, яънинар қушларнинг «никоҳ рақслари» намойиш этиладиган ва мода қушлар уя қурадиган ҳудудлар харитасини тузиш, кўпайиш натижалари мониторинги, қушлар популяциясининг баҳор фаслидаги зичлигини ҳар йили тадқиқ қилиш, шунингдек генетик таҳлил учун намуналарни йиғиш ва яшаш муҳитини баҳолаш каби ишларни амалга ошириш орқали ўрганилмоқда.

         АЙТАМ 10 йиллик услуксиз фаолияти баробарида амалга оширилаётган ишларнинг барча жабҳаларида ижобий натижаларга эришди. Айниқса, барқарор популяцияни яратишнинг энг муҳим омилларидан ҳисоблангандоимий равишда кенгайиб бораётган юқори сифатли бирламчи қушлар галасини яратишва назорат қилиш орқали қушларни тутқунликда кўпайтириш ишларида салмоқли ютуқларга эришилди.