
Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида ги қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси қонуни мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида семинар
Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмита раисининг 2019 йил 19 апрелдаги 191-сонли “Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини мазмун моҳияти ва аҳамияти” ҳамда “Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасидаги ишларни ташкиллаштириш йўналишида замонавий талаблар” мавзусида 2019 йил 19 июн куни Навоий вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасида ўтказилган семинар тўғрисида.
1.“Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш бошқармаси бошмутахассиси, гуруҳ раҳбари- Анвар Шабанов семинар иштирокчиларига батафсил тушунчалар бериб, савол-жавоб тариқасида давлат инспекторлари билан ўртоқлашилди.Семинар слайд кўринишида олиб борилди.
Призентация тингланиш билан бирга гуруҳ раҳбари томонидан давлат инспекторларининг тизимга оид билим даражалари, соҳага оид бугунги кундаги янгиликлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, вилоят ҳокимининг бир қанча Қарор, Фармон ва Фармойишлари билан уларни қай даражада таниш эканликларини баҳолади.
Шунингдек, семинар давомида ҳозирги кунда атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш, доимий назоратга олиш каби масалаларда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш борасида муҳтарам Президентимиз томонидан Республикамизда янги инновацион технологияларни жорий этиш энг асосий вазифа эканлигини гапириб ўтди. Янги технологияларни жорий этишда экологик экспертизанинг вазифалари, иқлим ўзгаришларига сабаб бўлувчи омиллар ҳақида ҳамда ҳозирги кундаги энг долзарб масалалар “Экологик назорат тўғрисида”ги, “Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунини қабул қилиниши, бежиз эмаслигини айтиб ўтди.
Ушбу қонуннинг асосий мақсади, вазифаси нима?- деган савол билан семинар иштирокчиларининг диққатини қаратди.
-
Кармана тумани инспекцияси бош мутахассисиПўлат Асанов томонидан саволга тўлиқ жавоб берилди.