Ultimate magazine theme for WordPress.

“Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида амалга оширилган ислоҳатлар” мавзусида давра суҳбати

Жорий йилнинг 4 декабр куни Навоий шаҳар 6- сонли умумтаълим мактабида Навоий вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси мутахассис ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Конститутциясининг 26 йиллиги муносабати билан улғайиб келаётган ёш авлодга Конститутциянинг ҳуқуқий демократик давлат, кучли фуқаролик жамиятнинг асоси эканлигини ҳамда инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлашга қаратилганлигини тушунтириш мақсадида, “Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида амалга оширилган ислоҳатлар” мавзусида таълим муассасида ўқувчи ёшлар ўртасида давра суҳбати ташкил этилди.    Ушбу давра суҳбатида Ўзбекистон Республикаси Конститутциясида атроф-муҳитни муҳофаза қилишга оид бўлган тегишли моддалар ҳақида ўқувчиларга тушунча берилди. Жумладан,

           50-модда: “Фуқаролар атроф табиий муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлишга мажбурдирлар”.

           54-модда: “Мулкдорлар мулкига ўз хоҳишича эгалик қилади, ундан фойдаланади ва уни тасарруф этади. Мулкдан фойдаланиш экологик муҳитга зарар етказмаслиги, фуқаролар, юридик шахслар ва давлатнинг ҳуқуқларини ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаслиги шарт”.

           55-модда: “Ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий заҳиралар умуммиллий бойликдир, улардан оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидадир”.

        Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресуруслардан оқилона фойдаланиш, аҳоли саломатлигини ҳимоя қилиш йўналишида 30 дан зиёд қонунлар қабул қилинган. Айниқса, “Мамлакатимизда демократик ислоҳатларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси”га мувофиқ, “Экологик назорат тўғрисида”ги қонун қабул қилингани атроф-муҳит ва аҳоли саломатлиги муҳофазасини янада мустаҳкамлаш йўлидаги навбатдаги муҳим қадам бўлди.

         Мамлакатимизда сув ресурсларини муҳофаза қилиш, оқилона фойдаланиш ва бошқарувини такомиллаштириш, ерлар ҳолатини яхшилаш ва муҳофаза қилиш, шаҳар ва аҳоли пунктларидаги атмосфера ҳавоси ифлосланишини камайтириш, биохилма-хилликни сақлаш ва чўлланишга қарши курашиш, чиқиндилар тўпланиши жараёнларини бошқариш такомиллаштириш, табиий хом-ашё ресурслари заҳираларидан оқилона фойдаланиш, жамоатчилик тармоғини такомиллаштириш, ижтимоий-иқтисодий шароитларни яхшилаш соҳаларига экологик сиёсатининг асосиййўналиши сифатида алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Экологик хавфсизликни таъминлш бўйича узоқни кўзлаб олиб борилаётган сиёсат ўз натижаларини бермоқда.

         Давра суҳбати қизғин баҳс-мунозара ва савол-жавобларга бой тарзда ўтди.Ушбу давра суҳбатида фаол қатнашган ўқувчиларга Навоий вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари томонидан эсталик совғалари топширилди. Мазкур давра суҳбати Навоий вилоятининг “Навоий зиёси” газетаси орқали ҳам ёритилди.

         Ўзбекистон Республикаси Конститутциясининг 26 йиллиги муносабати билан улғайиб келаётган ёш авлодга Конститутциянинг ҳуқуқий демократик давлат, кучли фуқаролик жамиятнинг асоси эканлигини ҳамда инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлашга қаратилганлигини тушунтириш мақсадидаги тадбирлар Навоий вилоятининг барча шаҳар ва туманларидаги умумтаълим ва касб-ҳунар коллежларида  ўтказилмоқда.