Ultimate magazine theme for WordPress.

Атроф муҳит ва табиат муҳофазаси

Табиат, шу жумладан, ўсимлик олами ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш бугунги куннинг долзарб муаммоларидан бири ҳисобланади. Мазкур муаммони ҳал қилиш учун  кучларни бирлаштириш ва давлатлараро даражада, шунингдек, давлат ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорликдаги ҳаракати талаб этилади. 1948 йил ташкил этилган Табиатни муҳофаза қилиш Халқаро иттифоқи(ТМҚХИ) ва 1961 йилда асос солинган Бутунжаҳон ёввойи табиат жамғармаси(ВВФ) ушбу мақсадга хизмат қилади. Парижда 1970-йил ўтказилган биосфера бойликларидан оқилона фойдаланиш ва муҳофаза қилишнинг илмий асослари бўйича мутахассисларнинг махсус халқаро анжуманининг ўтказилаши биохилма-хилликни мустақил илмий йўналишга ажратиш учун муҳим қадам бўлди. 1979 йил БТМ Бош Ассамблеясида ”Атроф-муҳит бўйича БТМ дастури”(ЮНеР) ташкил этилган еди. 1992 йилда БМТнинг Ер сайёраси муаммоси бўйича Рио-де-Жанерода ўтказилган Халқаро анжуманда ”Биологик хилма-хилликни сақлаш” дастури илгари сурилган ва дунёнинг 179 мамлакатининг ҳукумат вакиллари томонидан имзоланган биологик хилма-хиллик тўғрисида Конвенсия қабул қилинган. Ушбу ҳужжатларда Ер юзида мавжуд бўлган барча турларнинг хилма-хиллигини муҳофаза  қилишнинг Бутунжаҳон стратегияси ишлаб чиқилган.

   2001 йилдан бошлаб ҳар йили 22-май куни Халқаро биохилма-хиллик куни нишонлаши ушбу байрам нафақат тарихий ривожланиш натижасида вужудга келган биохилма-хилликни сақлашнинг аҳамияти, балки унинг қисқариш билан боғлиқ экологик муаммоларини ҳал этишни талаб этилиши  тўғрисида гапириб ўтди.

Навоий шаҳар Алишер Навоий номидаги ўзбек тили ва адабиётига ихтисослаштирилган давлат умумтаълим  мактабида “22-май Халқаро Биологик хилма-хиллик” мавзуси бўйича Блис-саволнома кўринишда очиқ дарс ўтказилди.   

Жумладан мактаб ўкувчилари қуйидаги саволларга жавоб бердилар.

1.Қайси йилдан бошлаб Халкаро биохилма–хиллик куни нишонланади?  Жавоб: 2001 йил 22 майдан бошлаб нишонланади.

2.Йўқолиб кетган ҳайвонлар қайсилар? Жавоб: стеллеров сигири, қалин жунли каркидон, халтали бўри, сайёр каптар, тур, дронт, гигант динорнис.

  1. Ҳайвонлар ҳақидаги “Қизил китоб” қачон нашр этилди?

Жавоб: 1983-йил

  1. Ўсимликлар ҳақидаги “Қизил китоб” қачон нашр этилди?

Жавоб: 1984-йил

5.Махсус муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларга нималар киради?

Жавоб: Қўриқхона, миллий боғ, ботаника ва зоология боғлари, табиат ёдгорликлари.

  1. Юртимизда нечта қўриқхона бор?

Жавоб: 9 та

  1. Халқаро “Қизил китоб” қачон нашр этилган?

Жавоб: 1966 йил

  1. Табиий ёдгорликларга нималар киради?

Жавоб: Кўллар, шаршаралар, қадимий боғлар, дарахтзорлар.

  1. Қўриқхона нима?

Жавоб: Қуруқлик юзасидаги ҳудуд чегарасида барча табиат мажмуи сақланадиган жой.

  1. Қандай қўриқхоналарни биласиз?

Жавоб: Ҳисор давлат қўриқхонаси, Зомин давлат қўриқхонаси, Қизилқум  давлат қўриқхонаси, Сурхон давлат қўриқхонаси, Зарафшон давлат қўриқхонаси, Китоб давлат қўриқхонаси  ва Чотқол давлат қўриқхонаси.

Савол-жавобда мактаб ўқувчилари фаол иштирок этди. Фаол иштирокчиларга фахрий ёрлиқлар, ташкилотчи ўқитувчиларга ташаккурномалар тақдим этилди ва “Экология” журнали совға сифатида тақдим этилди.