Ultimate magazine theme for WordPress.

“Атроф-муҳит муҳофазаси ”

Жорий йилнинг 15 май куни Навоий шаҳар 6-умумий ўрта таълим мактабида Навоий вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза  қилиш бошқармаси ходимлари томонидан “Атроф-муҳит муҳофазаси ” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. М.Холова: Инсон ҳаёти табиат ва жамият ўртасидаги мувозанатга бевосита боғлиқлигини жуда яхши биламиз. Табиатга юксак меҳр ва муҳаббатимизни Она сўзига ҳамоҳанг ифода этамиз. Ота-боболаримизнинг табиат инъом этган ер ва сувни асраб-авайлаш, тупроқ ва ҳавони ифлослантирмаслик, ўсимлик дунёсини сақлаш каби ўгитларига амал қилиш фарзандларимизда экологик маданият кўникмаларини шакллантиришга ёрдам беради. Бу борада катталарнинг атроф-муҳитга бўлган муносабати, ибрати муҳим ўрин тутади. Чунки доноларнинг таъкидлашича ота-она ибратидан кучли ибрат йўқ.

Шунингдек, мактабда ҳам табиатни асраш  борасида алоҳида сабоқлар бериш, ёшларни табиат қўйнига саёҳатга олиб чиқиш, Она юртимиз гўзаллиги ҳақида кенг тушунтириш ишлари ҳам мақсадга мувофиқдир. Табиатга етказилган озорлар, ифлослантирилган атроф-муҳит, жумладан, қуриган япроқлар ёки хазон ёниши оқибатида ҳосил бўладиган тутун таркибида жуда кўп миқдорда зарарли моддалар ажралиб чиқиши инсон саломатлигига, айниқса ёш организмга салбий таъсир кўрсатиб, турли хасталикларни келтириб чиқариши тўғрисида кенг маънода тушунтиришлар бериш шарт.