Ultimate magazine theme for WordPress.

Барчамиз Озон қатламини муҳофаза қиламиз

Жорий йилнинг 16 сентябр куни Навоий шаҳридаги 14-умумтаълим мактабида 16-сентябр Бутунжаҳон Озон қатламини муҳофаза қилиш куни муносабати билан тадбир ўтказилди.

       Навоий шаҳар  14-умумтаълим мактаби в.в.б Д.Т.Ахмедова  кириш сўзи билан тадбирни очиб, тадбир меҳмонлари ва ўқувчиларга она заминимизни асараб авайлаш ҳар биримизнинг қўлимида эканлигини таъкидлаб, экологик маданиятни ошириш мақсадида ўқувчиларга турли тадбирлар, ўқув семинарларини кўпроқ ўтказишимиз  мақсадга мувофиқ эканлигини айтиб ўтди ва сўз навбатини Навоий вилоят Экоҳаракат бўлими бошлиғи Э.С.Тоғаевга сўз навбатини берди.

       Навоий вилоят Экоҳаракат бўлими бошлиғи Э.С.Тоғаев  Халқаро озон кунига бағишанган кичик маъруза сўзлаб, ўқувчиларимизни атроф-муҳит муҳофазасига бефарқ бўлмаслигини уқтирди.Шундан сўнг мактабимиз ўқувчилари она табиатимизни асрашга бағишланган  шеърлар, саҳна кўринишлари билан ўз чиқишларини  намойиш этишди.

       Тадбир сўнгида “Атмосера  ҳавосини муҳофаза қилиш” инспекцияси бош мутахассиси Ш.Темиров  ва Экоҳаракат инспекцияси инспектори Б.Жўрақуловлар ўқувилар ва семинар иштирокчиларига табиатни асрашни тарғиб қилувчи    буклет   ва совғаларни топширишди.