Ultimate magazine theme for WordPress.

“Биз гиёҳвандликка қаршимиз”

Жорий йилнинг 28 июнь куни Навоий вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза  қилиш бошқармаси ходимлари ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати Навоий вилояти масъул ходимлари билан ҳамкорликда 26 июнь –“Халқаро гиёҳвандликка қарши курашиш куни” муносабати билан Кармана туманидаги “Офтобжон” болалар дам олиш оромгоҳида “Биз гиёҳвандликка қаршимиз” шиори остида  тадбир ўтказилди. Ушбу тадбирда оромгоҳда  дам олувчи  болалар ўртасида расмлар танлови ўтказилди. Тадбирда ўзи чизган расмлари билан  қатнашган ҳар бир дам олувчи болаларга эсталик совғалари улашилди. ГИЁҲВАНД МОДДА––бу марказий асаб тизими — бош мияга таъсир қилувчи моддадир. НАРКОМАНИЯ —  юнонча сўз бўлиб, нарко – карахтлик, манияҳоҳиш , интилиш маъносини англатади. Бугунги кунда гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний савдоси ва гиёҳвандлик дунё миқёсида энг долзарб муаммолардан бири ҳисобланади ва ҳар йили гиёҳвандликка ружу қўйган минглаб кишилар ҳаётдан бевақт кўз юмадилар. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Гиёҳвандлик моддалари ва жиноятчилик бўйича бошқармаси томонидан тайёрланган ҳисоботда қайт этилишича, ҳар йили кенг тарқалган ва хавфли деб ҳисобланган гиёҳванд моддаларнинг 75-80 тоннаси ўз истеъмолчиларини топяпти. Наркотик моддаларнинг ноқуниний айланиши дунёдаги энг муҳим долзарб муаммолардан бири бўлиб қолмоқдалигини таъкидлаб ўтдилар. Гиёҳвандлик ҳозирги кунда ёшлар ҳаётида хавф солаётган жиддий ва глобал муаммоларга айланиб қолмоқда. У кўп давлатларда терроризм, қўпорувчилик ва бошқа бир нечта ишларнинг амалга ошишига сабаб бўлмоқда.