Ultimate magazine theme for WordPress.

Биохилма-хиллигимиз –тенгсиз бойлигимиз!

Навоий вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ҳамда Навоий давлат педогогика институти табиий фанлар факултети ҳамкорлигида 22-май халқаро биологик хилма –хилликни асраш куни муносабати билан “Биохилма-хиллигимиз – тенгсиз бойлигимиз!” мавзусида тадбир ўтказилди.

Тадбирда Навоий педогогика институтининг биология ўқитиш методикаси ўқувчилари ва “биоолам” тўгараги аъзолари фаол эштирок этдилар.

Тадбирни Навоий педогогика институти ректори Б.Х.Данияров кириш сўзи билан очиб берди. Шундан сўнг Навоий вилояти Экология ва атроф-муҳитни ҳимоя қилиш бошқармаси йиғма ахборот-таҳлил бўлими бошлиғи Н.Болтаев, Навоий вилояти “Жонли табиат биоэкологик маркази” жамоат бирлашмаси директори, биология фанлари номзоди Е.С.Тоғаев ўқувчи ёшларга “22-май халқаро биологик хилма-хилликни асраш куни” мавзусидаги маърузалари ўқиб эшитирилди.

Шундан сўнг тадбирнинг бадиий қисмига ўтилди ва шартлар эълон қилинди.

1.шарт —  Гуруҳларнинг таништириш қисми (8 минут);

2.шарт —  Гуруҳлар ўртасида “Биологик хилма – хилликни сақлаш”га оид саҳна кўриниши.(8 минут);

3 шарт — 1 – курс талабалари томонидан тайёрланган видеоролик намойиши (3-4 минут);

4.шарт — Ҳар иккала гуруҳларнинг томошабинлар иштирокида ўтказиладиган “биз табиатни қанчалик биламиз?” викторинаси;

  1. шарт — Қушларнинг сайрашига кўра уларнинг турларини аниқлаш шартлардан иборат бўлди.

22-май халқаро биологик хилма-хилликни асраш куни муносабати билан ўтказилган “Биохилма-хиллигимиз –тенгсиз бойлигимиз” мавзусидаги тадбирда, табиий фанлар факултети ўқувчилари фаол қатнашиб, иштирокчилар эълон қилинган танлов номинациялари бўйича вилоят Экология ва атроф-муҳитни ҳимоя қилиш бошқармаси бошлиғининг фахрий ёрлиқлари ҳамда эсталик совғалари билан тақдирландилар.