Ultimate magazine theme for WordPress.

Броканерлар саксовулни пайхон қилишни қачон тўхтатади

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича 2020 йилнинг январь ойида Айдар-Арнасой кўллар тизимида экологик хавфсизликни таъминлаш мақсадида Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қонунчилигига риоя қилиниши ҳолати юзасидан тезкор экологик рейд назорат тадбири ўтказилди.

Назорат тадбири давомида 2020 йил 12 январ куни Навоий вилояти Экология ва атроф-мухитни мухофаза килиш бошкармасининг Айдар-Арнасой кўллар тизими сув объектларини муҳофаза килиш тезкор гуруҳи инспекторлари кўлнинг Нурота тумани худудида экологик рейд тадбири давомида, Нурота тумани Қушқудук қишлоғида яшовчи фуқаро Анорбоев И бошкарувида бўлган Форд русумли автотранспорт ёрдамида 5 куб саксовул ўсимликларини синдириб олиб келаётганлиги вақтида тўҳтатилди ва маъмурий баённома расмийлаштирилди. Ушбу ҳолат билан Ўзбекистон Республикасининг “Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги қонуни (янги таҳрири), Вазирлар Маҳкамасининг “Биологик ресурслардан фойдаланишни тартибга солиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисида” қарори талаблари бузилиб, ҳуқуқбузарликни содир этган шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 79 — модда 1-қисми билан 1 млн 115 минг сўм жарима миқдори ҳисобланди ҳамда 1561000 сўм баробарида табиатга етказилган зарар белгиланди.

Навоий вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Ахборот хизмати