Ultimate magazine theme for WordPress.

Браконьерлар томонидан Қизил китобга киритилган Жайрон ҳайвони ҳамда қуён отиб ўлдирилди

Жорий йилнинг 30 сентябр кунидан 2 октябр кунларига кадар Навоий вилояти Томди тумани чўл худудларида ўтказилган рейд тадбирлари давомида Томди тумани Сувкетти       хамда Керегетау овул фукаролар йиғинида яшовчи 1979 йилда туғилган Атемов Зинахмед Утепбергенович ва 1991 йилда туғилган Амриев Аскат Балгабаевич исмли фукаролар ўзларига тегишли бўлган «Урал» русумли ҳамда «УАЗ» русумли мото ва авто техникалари билан чўл худудига бориб, Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган икки дона Жайрон ҳайвонини хамда уч дона куённи отиб ўлдирганлиги аникланди.Бу ҳолат юзасидан суриштирув ишлари амалга оширилмоқда.