Ultimate magazine theme for WordPress.

Бутун жахон сув кунига бағишланган тадбир

Навоий вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ҳамда НДПИ ҳамкорлигида жорий йилнинг 29 март куни НДПИ  Табиий фанлар факултетида талаба ёшлар билан “Табиатни асраш хар биримизнинг бурчимиздир” мавзусида тадбир ўтказилди. Тадбирда Навоий вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари, НДПИ ўқтувчи ва талаба ёшлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

   Тадбирни НДПИ Табиий фанлар факултети декани Жумабаев.Б кириш сўзи билан очиб берди.

Навоий вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича инспекцияси бош мутахассиси Норқобилов.М.Х “Табиатни асраш хар биримизнинг бурчимиздир” мавзусида маруза қилди. Сув озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, соғлиқни сақлаш, муносиб ҳаёт кечириш ва инсоният тараққиётининг асосий манбаидир. Жаҳонда тоза ичимлик суви захираларининг тугаш хавфи тобора ошмоқда.Сув танқислиги билан боғлиқ  муаммо оламшумул таҳдидга айланиб, табиий муҳитнинг, аҳоли саломатлигининг ёмонлашувига, яшашга доир имкониятларнинг чекланишига олиб келди. Ҳозирги даврда ички сув ҳавзалари, айниқса, дарёлар шу қадар ифлосланганки, улар табиий йўл билан ўзини-ўзи тозалай олмаяпти. Бундай сувлар нафақат истеъмол учун, балки маиший хизмат, турмуш ва саноат эҳтиёжлари учун ҳам яроқсиз бўлиб қолаётир.Сув ресурсларининг танқислиги Ўзбекистоннинг изчил ривожланишига ўз таъсирини ўтказиши мумкин бўлган асосий омиллардандир.

Тадбир давомида НДПИ нинг талаба ёшлари ижросида рақслар, табиат тўғрисида шеърлар,қизиқарли маълумотлар ҳамда “Табиат музейи” номли саҳна кўринишлари намойиш этилди.

Тадбир сўнгида  Навоий вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан тадбирда фаол иштирок этган талаба ёшларга эсталик совғалар ва фахрий ёрлиғлар билан тақдирландилар. Шунингдек НДПИ нинг ўқтувчиларига тадбирни юқори савияда ташкил этганлиги учун ташаккурномалар билан тақдирландилар.