Ultimate magazine theme for WordPress.

«Вилоятимизда маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишлар»

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил
21 апрелдаги “2017-2021 йилларда маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш ва ривожлантириш    чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2916-сонли қарори ва ушбу қарорнинг ижросини таъминлаш мақсадида Навоий вилоят ҳокимининг 2017 йил             5 майдаги Қ-148-сонли қарори қабул қилиниб, мазкур қарорлар асосида Навоий вилояти Экология ва атроф -муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ҳузуридаги Навоий вилояти “Тоза ҳудуд” Давлат унитар корхонаси ташкил этилиб, қуйидаги ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

Навоий вилояти “Тоза ҳудуд” ДУКнинг шаҳар ва туман филиалларида жами 78 дона махсус техникалар мавжуд бўлиб, шулардан 52 дона  (мусоровоз), 10 дона ассенизатор,  6 дона ўзи ағдаргич,  5 дона бульдозер,       3 дона погрузчик, 2 дона МТЗ-80 эксковаторни ташкил этади. 2018 йил давомида   “Самавто” МЧЖ томонидан  8 дона (Ассенизатор) ва 12 дона махсус чикинди ташувчи “маннипулятор”ли, шунингдек жорий йилнинг октябр ойида “KRANTAS” МЧЖ корхонасидан янги 5 дона маиший  чиқинди ташувчи махсус техникалари келтирилди. Бундан ташқари, жорий йилнинг охиригача яна 3 дона махсус чикинди ташувчи техникалар келтирилиши режалаштирилган.

Вилоятнинг шаҳар ва туман филиаллари хизмат кўрсатадиган ҳудудларда жами 703814 нафар аҳоли мавжуд бўлиб, шундан корхонанинг балансида бўлган махсус техникаларнинг хизмат кўрсатиш қувватидан келиб чиққан ҳолда 435180 нафар аҳолига маиший чиқиндиларини олиб чиқиб кетиш хизмати кўрсатилиб келинмоқда. 2017-2018 йиллар давомида 354789 нафар аҳоли билан шартномалар тузилиб, аҳолига хизмат кўрсатиш қамрови 81,5 фоизни ташкил қилди.

Навоий вилоят “Тоза ҳудуд” ДУК балансида жами 10 та қаттиқ маиший чиқинди тўплаш полигонлари мавжуд бўлиб, 2018 йилда бюджет маблағлари ҳисобидан 7 та полигон тартибга келтириш учун жами 2,3 млрд. сўм маблағ режалаштирилиб сарфланган, жумладан:

Хатирчи тумани “Учқара” массивида жойлашган қаттиқ маиший чиқинди йиғиш полигони — умумий ер майдони 5 га, унда маиший хона, техникаларни ювиш жойи, авто тарози, дизбарьер қурилган, ҳамда электр токи ва техник сув билан таъминланган, ҳозирда қурилиш ишлари давом эттирилмоқда. Жами 428,3 млн. сўм маблағ сарфланган;

Навбаҳор тумани “Дўстлик” массивида жойлашган қаттиқ маиший чиқинди йиғиш полигони — умумий ер майдони 3 га, атрофи тўлиқ девор билан ўралиб дарвоза ўрнатилган ва маиший хона, дизбарьер қурилган, кириш йўлларига тўлиқ асфальт қопланган, Жами 199,7 млн. сўм маблағ сарфланган;

Конимех тумани “Шўртепа” МФЙ ҳудудида жойлашган қаттиқ маиший чиқинди йиғиш полигони — умумий ер майдони 3,5 га, атрофи тўлиқ сим тўр билан ўралган, кириш йўллари асфальт қилинган бўлиб ҳозирги вақтда маиший хона ва дизбарьер қурилиш ишлари давом эттирилмоқда. Жами 260,3 млн. сўм маблағ сарфланган;

Нурота тумани “Истиқлол” МФЙ ҳудудида жойлашган қаттиқ маиший чиқинди йиғиш полигони — умумий ер майдони 1 га, атрофи тўлиқ сим тўр билан ўралган, ҳозирги вақтда маиший хона ва дизбарьер қурилиш ишлари давом эттирилмоқда. Жами 424 млн. сўм маблағ сарфланган;

Зарафшон шаҳрига янги қаттиқ маиший чиқинди йиғиш полигони қурилиши учун Томди тумани “Рохат 2” массиви ҳудудидан 20.08.2018 йилда Томди туман ҳокимининг Қ-369 қарори билан 20 га ер майдони ажратилди, бугунги кунда топо тасвир ишлари якунланиб, лойиҳа смета хужжатлари ишлаб чиқилмоқда. Жами 354 млн. сўм маблағ сарфланган;

Учқудуқ тумани “Абай” МФЙ ҳудудида жойлашган қаттиқ маиший чиқинди йиғиш полигони — умумий ер майдони 15 га, жами 271,6 млн. сўм маблағ сарфланган;

Қизилтепа тумани “Оқсоч” МФЙ ҳудудида жойлашган қаттиқ маиший чиқинди йиғиш полигони — умумий ер майдони 10 га, кириш йўлларини асфальт қилиш учун жами 195,4 млн. сўм маблағ сарфланган.

Вилоят Молия бошқармаси билан келишган ҳолда, вилоят ҳокимининг 2018 йил 15 мартдаги Қ-187-сонли қарорига асосан аҳолидан 1 киши учун  2000 сўм, корхоналардан 1 куб учун 43200 сўм тариф ставкалари белгиланиб, ҳудудлардаги жисмоний ва юридик шахсларга хизмат кўрсатиб келинмоқда.

Вилоятнинг шаҳар ва туманлар филиалларида жорий йилнинг январь ойидан 12 ноябрь кунига қадар жисмоний ва юридик шахсларга кўрсатилган хизматлардан олинадиган даромад режаси 9 млрд. 48 млн. сўм белгиланган бўлиб, ҳақиқатда олинган даромад 5 млрд. 477 млн. сўмни ташкил этади.

Вилоят “Тоза ҳудуд”ДУКнинг шаҳар ва туман филиалларига юридик ташкилотлар билан  шартномалар тузиш режаси 2842 та белгиланган бўлиб, жорий йилнинг 1 ноябрь ҳолатига қадар юридик ташкилотлар билан тузилган шартномалар сони 2156 тани ташкил қилди. Бу кўрсаткич вилоят буйича жами 75,8 фоизни ташкил қилади.

Корхонада мавжуд қаттиқ маиший чиқиндиларни ташишга мўлжалланган 55 та махсус техникалар билан жорий йилнинг январь ойидан    1 ноябрь ҳолатига вилоят бўйича 159,560 м3 (71802 тн.) маиший чиқиндилар 20 027 қатнов билан олиб чиқилган.

Навоий вилоят “Тоза худуд” давлат унитар корхонасининг туман ва шаҳар филиаллари томонидан чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизматини кўрсатишда абонентларнинг реестрини шакллантириш ва хизматлар учун дебитор ва кредитор қарздорликлар ҳисобини юритиш учун автоматлаштирилган маълумотлар базасини яратиш учун жорий этилган “Биллинг” тизимидан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш Давлат қўмитасининг 2017 йил 21 декабрдаги №308-сонли буйруғига асосан вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг 2017 йил 22 декабрдаги № 195-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида Навоий вилояти “Тоза худуд” давлат унитар корхонасининг 8 та туман ва шаҳар филиалларида ҳамда корхонанинг вилоят аппаратида “Биллинг” тизими ўрнатилиб, доимий ишлаш учун мутахассис бириктирилган.

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф – муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2018 йилнинг 13 августдаги №02-02/11-180 сонли топшириғига асосан абонентларга кўрсатилаётган хизматлар буйича ҳисоб-китоблар электрон тизимда тўлақонли ва аниқ амалга оширилишини таъминлаш мақсадида абонентлар (жисмоний ва юридик шахслар) билан тузилган шарномаларни тўлиқ хатловдан ўтказиш, “биллинг” тизимига киритилмаган абонентлардан келиб тушаётган тўловларни ўз вақтида ҳисобга олиш ва уларни хатловдан ўтказиш ишлари олиб борилмоқда.

Ҳозирги кунда барча туман ва шаҳар филиаллари ҳамда вилоят аппаратида “Биллинг” тизими тўлиқ ишлаб келмоқда. Томди туман филиали вилоятнинг олис чўл ҳудудида жойлашганлиги ва алоқада узилишлар бўлаётганлиги сабабли тизимга киритилмаган. Шу муносабат билан Томди туман филиали томонидан жорий йилнинг 1 сентябридан бошлаб Зарафшон шаҳар филиали орқали кунлик маълумотлар киритилиб борилмоқда.

Туман ва шаҳарлар филиаллари томонидан 354789 нафар аҳоли билан шартномалар тузилган бўлиб, шундан “Биллинг” дастурига  314100 нафар аҳоли киритилган (88,5 фоиз), қолган 40689 нафар аҳоли “Биллинг” дастурига киритилишда орқада қолмоқда. Абонентлар (хонадонлар) кесимида оладиган бўлсак бу кўрсатгич “Биллинг” базасига киритилган 103214 тани, шундан  бирламчи инвентаразациядан ўтказилган абонентлар — 81019 тани (78 фоиз) ташкил қилади. 22195 та абонент дастурга киритишда  орқада қолмоқда. Абонентларни тўлиқ инвентарзациядан ўтказиш ишлари 2019 йилнинг             1 январь ҳолатига якунланиши кўзда тутилган.