Ultimate magazine theme for WordPress.

Вилоят Экология бошқармасида туман (шаҳар) инспекторларининг малакасини ошириш учун ўқув курслари бўлиб ўтмоқда

                                                                                          Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 22 сентябрдаги “Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида фаолият  кўрсатаётган ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 321-сонли қарорига асосан Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказ ходимлари вилоят бошқармасида бошқарманинг барча туман (шаҳар) инспекторлари учун қирқ соатлик  малака ошириш ўқув курслари бўлиб ўтмоқда.

Ўқув курсида Ўзбекистон Республикасининг экологик сиёсати ва аҳолининг экологик маданиятини шакллантириш вазифалари тўғрисида, Экологик стандартлашиш ва сертификатлаштириш асослари, экологик аудит тўғрисида, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳуқуқий асослари тўғрисида, Атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги халқаро ҳамкорлик ва илғор хорижий тажрибалар тўғрисида соҳа мутахассислари дарс ўтишмоқда.  Ўқув курслари бир ҳафта давомида бўлиб ўтади.