Ultimate magazine theme for WordPress.

«Гуллар табиатнинг бебаҳо хазиналари”

     Жорий йилнинг 11 июнь куни Навоий шаҳридаги 2-умумтаълим мактабида “Гуллар табиатнинг бебаҳо хазиналари ” номли гуллар кўргазмаси ташкил этилди. Ушбу кўргазма тадбирида Навоий вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза  қилиш бошқармаси ходимлари иштирок этишди.

     Ўзбекистон –гуллар мамлакати. Айрим гул кўчатлари иссиқхона ва махсус жойларда етиштирилади. Гўзаллиги, хушбўй ҳид таратгани учун уйлар атрофига, боғлар ва хиёбонларга ҳамда бошқа жойларга гуллар экилади. Бундан ташқари хоналарга ҳам гул тувакларда гуллар экиб қўйилади. Бунга сабаб гуллар ўзидан кислород чиқариб хона ҳавосини тозалаб туради ва яна бир тарафи хонага чирой бахш этади. Инсонлар бир-бирига ҳурмат юзасидан тантанали маросимларда, туғилган кунларда ва байрамларда турли хил гуллар совға қилишади. Гуллар, шаҳар ва қишлоқларимизга янада гўзаллик бахш этиши, инсонларга яхши кайфият улашиши билан ҳам аҳамиятлидир. Гуллар – инсонлар ўртасидаги самимий, илиқ муносабатлар, тинчлик ва фаровонлик тимсолидир.