Ultimate magazine theme for WordPress.

Давлат экологик сертификатлаштириш ва стандартлаштириш маркази ва унинг филиаллари томонидан амалга оширилаётган ишлар таҳлили ҳамда келгусидаги қилинадиган устивор вазифалар тўғрисида

Жорий йилнинг 27 август куни Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг 2018 йил 30 июлдаги 239-сонли “Давлат экологик сертификатлаштириш ва стандартлаштириш Маркази”нинг  ҳудудий филиалларида қонунчилик талаблари ижросини таъминланиши, уларнинг фаолиятларини таҳлил қилиш ва услубий ёрдам кўрсатиш ҳамда ҳудудий бошқармалар билан узвий боғлиқлигини таъминлаш ҳақида”ги буйруғи ижроси бўйича “Давлат экологик сертификатлаштириш ва стандартлаштириш Маркази”нинг Навоий вилоят филиали “Давэкосертификат” раҳбари У.Муқимов ва Экологик сертификатлаштириш ва инспекцион назорати бўлими бошлиғи Н.Фармоновлар томонидан Навоий вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиқ ўринбосари Х.Бақоев инспекция ва бўлим бошлиқлари  иштирокида “Давэкосертификат” Навоий вилоят филиали фаолиятини ўрганиш натижалари бўйича йиғилиш ўтказилди.

Ўрганиш натижаларига кўра, қуйидаги ҳолатлар аниқланди, жумладан:

           2018 йил 2 февралдаги Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси ўринбосари У.Утаев томонидан “Давлат экологик сертификатлаштириш ва стандартлаштириш маркази ва унинг филиаллари томонидан амалга оширилаётган ишлар таҳлили ҳамда келгусидаги устувор вазифалар тўғрисида” 5/18-сонли баёнининг 2-бандида давлат экологик экспертизасидан ўтган корхоналарни инвентаризация қилиш вазифаси топширилган. Навоий вилояти филиали томонидан инвентаризация ўтказилиб, инвентаризация натижасида Навоий вилоят ҳудудида 2016-2017 йилларда I тоифа бўйича 15 та, II тоифа бўйича 44 та, III тоифа бўйича 297 та, IV тоифа бўйича 44 та жами 400 корхоналар Давлат экологик экспертизасидан ўтганлиги тасдиқланган.

2018 йилнинг 27 август куни Навоий вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасида экологик сертификатлаштириш фаолиятига оид қонунларининг ижроси бўйича ўтказилган йиғилишда инспекторлар билан савол-жавоблар ўтказилди. Натижада Ўзбекистон Респупликасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 214 моддаси бўйича сертификатлаштириш қоидалари бузилганлиги бўйича бирорта ҳам корхона ва ташкилотлар маъмурий жавобгарликка тортилмаганлиги муҳокама қилиниб, ўтказилган йиғилишда бўлим бошлиқлари ўзларининг таклифларини билдириб ўтди ҳамда  бошқарма инспекторларига келгусида қилинадиган иш режалар тўғрисида бирқанча топшириқлар бирилди.