Ultimate magazine theme for WordPress.

“Давлат экологик экспертизаси маркази” ДУК Экологик лойихаларни тайёрловчи лойихачи ташкилотлар билан семинар

Жорий йилнинг 6 декбр куни Навоий вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 ноябрдаги “Давлат экологик экспертизаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 949-сонли қарори ижроси юзасидан семинар бўлиб ўтди.

   Семинарда “Давлат экологик экспертизаси маркази” ДУК экспертлар гуруҳи раҳбари К.Бекмирзаева  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 ноябрдаги “Давлат экологик экспертизаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 949-сонли қарорининг мазмун моҳияти тўғрисида гапириб ўтди.

     Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг «Бизнес юритиш» йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 13 июлдаги ПҚ-3852-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини ривожлантириш учун янада қулай шароитлар ва юқори даражада қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар самарадорлигини оширишдир.

   Шунингдек “Давлат экологик экспертизаси маркази” ДУК бош мутахассиси А.Мўминов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 ноябрдаги “Давлат экологик экспертизаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 949-сонли қарорининг иловалари ҳақида тушунча берди.

Давлат экологик экспертизаси — мўлжалланаётган ёки амалга оширилаётган хўжалик ва бошқа фаолиятнинг экологик талабларга мувофиқлигини ва экологик экспертиза объектини реализация қилиш мумкинлиги ёки мумкин эмаслигини аниқлаш мақсадида ихтисослаштирилган эксперт бўлинмалари томонидан ўтказиладиган экологик экспертиза тури;

буюртмачи — амалга оширилаётган ёки мўлжалланаётган хўжалик фаолиятини давлат экологик экспертизасидан ўтказиш мақсадида материаллар ва бошқа ҳужжатларни тақдим этадиган юридик ёки жисмоний шахс;

мўлжалланаётган хўжалик ва бошқа фаолият — табиий ресурслардан фойдаланишни назарда тутадиган ва бу жараёнда атроф табиий муҳит компонентларига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳар қандай режалаштирилган фаолият;

давлат экологик экспертизаси лойиҳаларини ишлаб чиқувчи — давлат экологик экспертизасига тақдим этиладиган материалларни ишлаб чиқувчи, табиатни муҳофаза қилиш соҳасида фаолият олиб борадиган ходимларни қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш жараёнларидан белгиланган тартибда ўтган юридик ёки жисмоний шахс;

экологик талаблар — табиий ресурслардан оқилона фойдаланишни таъминлаш, атроф-муҳитга ва фуқаролар соғлигига салбий таъсирнинг олдини олишга қаратилган талаблар.

  Семинар давомида Экологик лойихаларни тайёрловчи лойихачи ташкилотлар ушбу қарор ҳақида фикр ва мулоҳазаларини билдирди.