Ultimate magazine theme for WordPress.

ЖИСМОНИЙ ВА ЮРИДИК ШАХСЛАР МУРОЖААТЛАРИ ҲАҚИДА МАЪЛУМОТЛАР

Навоий вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасига  Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан, жисмоний ва юридик шахслардан ёзма ва оғзаки мурожаатлар 2019 йил январь-август ойларида жами 124 та мурожаат келиб тушди. Келиб тушган мурожаатларнинг барчаси 2017 йил 11 сентябрда қабул қилиган ЎРҚ-445-сонли “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг  Қонуни (янги таҳрири) асосида ўз вақтида  қонуний ва ваколат доирасида  ёпилиши қатъий назоратга олинган. Келиб  тушган 124 та мурожаатдан   66 таси қаноатлантирилган, 55 тасида тушунтириш ишлари олиб борилган, 3та мурожаатни эгаси қайтариб олган. Мурожаатларни йўналишлари асосида гуруҳласак дарахт кесилиши тўғрисида 25 та, ўсимлик дунёсига етказилаётган зарарлар (Коврак ўсимлиги ва бошқа ўсимликларга етказилаётган зарарлар) тўғрисида 5 та, ҳайвонот дунёсига етказилаётган зарарлар тўғрисида (балиқ овланиши, ноқонуний ов) тўғрисида 5 та, Корхона ва ташкилотларнинг атроф муҳитга етказаётган зарарларига оид  26 та, чиқинди ташланишига оид 15 та, чиқиндиларни ўз вақтида олиб кетилмаслиги тўғрисида 12 та, чиқиндилар учун тўловларда юзага келган муаммолар тўғрисида 5 та, ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланишга оид 7 та, меҳнат муносабатларига оид (ишга кириш, ишдан ноҳақ бўшатилиш) 9 та,  экологиядан фойдаланиш учун рухсатномалар олишга оид (экспертиза ҳулосаси, сертификат в.б.) 3 та, табиатдан фойдаланиш учун рухсатнома олиш тўғрисида ариза (ўсимлик териш, дарахт кесиш учун, балиқ овлаш, бошқа овчилик фаолиятлари)  3та , бошқалар масалаларда 9та мурожаат келиб тушган.  Келиб тушган мурожаатларни бартараф этиш билан бирга инспекторларимиз тарғибот ишларини ҳам олиб бормоқдалар.