Ultimate magazine theme for WordPress.

“Жамоатчилик экологик назоратга”

4

Жорий йилнинг 25 май куни Навоий вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси мажлислар залида “Жамоатчилик экологик назоратга” доир йиғилиш бўлиб ўтди. Ушбу йиғилишда Навоий вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бўлим бошлиқлари, Навоий шаҳар инспекторлари ва Навоий шаҳар 30 маҳалласи жамоатчи инспекторлари иштирок этдилар.

4

 Ўзбекистон Республикаси “Экологик назорат тўғрисида”ги қонуннинг 15-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 8 октябрдаги “Жамоатчилик экологик назоратига доир намунавий низомларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 287-қарорига мувофиқ фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ҳудудда жамоатчилик экологик назоратини амалга оширишга масъул ҳисобланади. Шунингдек, Ҳукуматнинг юқоридаги қарори билан тасдиқланган “Экологик назоратнинг  жамоатчи инспектори тўғрисида”ги намунавий низомнинг 2-бандига мувофиқ, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари жамоатчилик экологик назоратини амалга ошириш мақсадида экологик назоратнинг жамоатчи анспекторлари тизимини шакллантириши ҳамда уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш мумкин.