Ultimate magazine theme for WordPress.

Жамоатчи инспекторларга сертификат топширилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев ҳузурида
2018 йил 2 февралда Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раҳбарияти ҳисоботи юзасидан ўтказилган мажлис баёнининг
25-банди, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил
8 октябрдаги 287-сонли “Жамоатчилик экологик назоратини амалга оширишга доир намунавий низомларни тасдиқлаш тўғрисида”ги Қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йилнинг
21 июлида 3041-сон билан давлат рўйхатдан ўтказилган “Экологик назоратнинг жамоатчи инспекторликга номзодларни махсус тайёргарликдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом ижросини таъминлаш бўйича экологик назоратнинг жамоатчи инспекторлари учун ўқув-семинар ташкил этилган эди. Шунга мувофиқ, Навоий вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасида маҳаллалардаги Экологик назоратнинг жамоатчи инспекторларига  сертификат топширилди. Унда Навоий вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси масъул ходимлари, фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш  органларива нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари, ҳамда жамоатчи инспекторлар иштирок этди. Тадбирда мамлакатимизда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий бойликлардан оқилона фойдаланиш, инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатувчи омилларнинг олдини олиш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар хусусида сўз борди. Шунингдек, экологик назорат соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва унинг асослари, жамоатчилик  экологик назоратининг назарий ва амалий жиҳатлари, ер ресурсларини муҳофаза қилиш  ва ундан фойдаланиш  соҳасида жамоатчилик экологик назоратини кучайтириш бўйича мутахассисларнинг маърузалари, фикр-мулоҳазалари тингланди.

         Тадбирда инспекторларнинг экологияга оид билим ва салоҳиятлари яна бир-бор оширилди ва сертификатлар ўз эгаларига топширилди.