Ultimate magazine theme for WordPress.

«Жамоатчи инспекторларни ўқитиш бошланди»

Жорий йилнинг 10-15 сентябрь кунлари Навоий вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 8 октябрдаги 287-сонли «Жамоатчилик экологик назоратини амалга оширишга доир намунавий низомларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев ҳузурида 2018 йил 9 август куни Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш Давлат қўмитаси томонидан республикада санитар ҳолатни яхшилаш, маиший чиқиндиларнинг тўпланиши, сақланиши, ташилиши, утилизация қилиниши ва қайта ишланишини самарали ташкил этиш бўйича ишлар натижадорлиги юзасидан ўтказилган мажлис баёнида берилган топшириқлар ижросини, ҳамда Навоий вилоят ҳокими томонидан тасдиқланган ва тегишли ташкилотлар билан келишилган тармоқ жадвали ижросини таъминлаш мақсадида, жадвалга асосан Навоий вилояти Навоий шаҳридаги Маҳалла Фуқоролар Йиғинлари раислари тавсиясига кўра тайинланган жамоатчи инспекторларни экология соҳаси бўйича билим ва малакасини ошириш мақсадида ўқув-семинар ташкил этилди. Ушбу ўқув семинарда Навоий вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бўлим бошлиқлари, Ўзбекистон Республикаси Экологик Ҳаракати Навоий вилояти ҳудудий бўлинмаси координаторлари, “Дўстлик байроғи”, “Знамя дружбы” газетаси  мухбирлари ва Навоий шаҳар маҳаллалардаги “Жамоатчи инспекторлар”и иштирок этдилар.

            Ўқув-семинаридан асосий мақсад Ўзбекистон Республикасининг “Экологик назорат тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 22 сентябрдаги “Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида фаолият кўрсатаётган ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  321-сонли ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 8 октябрдаги 287-сонли «Жамоатчилик экологик назоратини амалга оширишга доир намунавий низомларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги томонидан 2018 йилнинг 21 июлида 3041-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган “Экологик назоратнинг жамоатчи инспекторлигига номзодларни махсус тайёргарликдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низомда белгиланган устивор йўналишлар мазмунидан келиб чиққан ҳолда тузилган бўлиб, у замонавий талаблар асосида махсус тайёрлаш ва махсус тайёрлаш жараёнларининг мазмунини такомиллаштириш ҳамда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ходимлар ва мутахассисларни касбий компетентлигини мунтазам ошириб боришдан иборат