Ultimate magazine theme for WordPress.

Жамоатчи инспекторлар учун семинар

Жорий йилнинг сентябрь ойидан бошланган Жамоатчи инспекторлар учун ўқув-семинарининг навбатдагиси  режа-жадвалга асосан 24 сентябрдан 28  сентябрга қадар  Конимех туманида ўтказилди. Унда Навоий вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг масъул ходимлари, Ўзбекистон Республикаси Экологик харакати Навоий ҳудудий бўлинмаси координатори хамда фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари, эколог ва жамоатчи инспекторлар иштирок этмоқдалар. Ўқув-семинарида давомида Президентимиз рахнамолигида табиатни асраб-авайлаш, экологик биохилма-хилликни сақлаш, экологиянинг инсон саломатлигига салбий таъсири билан боғлиқ ҳолатларнинг олдини олиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганлиги таъкитланди. Табиат, атроф-муҳитни муҳофаза қитлиш, ёшларнинг экологик маданияти ва саводхонлигини ошириш, экологик вазиятни соғломлаштириш борасидаги ишлар самарадорлигини, мазкур жараёнда ёшларнинг иштирокини кенгайтириш хусусида фикр мулоҳазалар билдирилди. мамлакатимизда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий бойликлардан оқилона фойдаланиш, инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатувчи омилларнинг олдини олиш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар хусусида сўз борди. Шунингдек, тадбир давомида экологик назорат соҳасидаги  норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва унинг асослари, жамоатчилик экологик назоратининг назарий ва амалий жиҳатлари, ер ресурсларини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасида жамоатчилик экологик назоратини кучайтириш бўйича мутахассисларнинг маърузалари тингланди.

         Маҳаллалардаги  экологик назоратнинг жамоатчи инспекторлари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштиришга қаратилган ўқув семинарлари 1 ноябрга қадар барча шаҳар ва туманларда бўлиб ўтади, жамоатчи инспекторларнинг экологияга оид билим ва салоҳиятини ошириб бўлингандан кейин уларни рўйхати шакиллантирилиб сертификат ва гувохномалар берилади