Жорий йилнинг сентябрь ойидан бошланган Жамоатчи инспекторлар учун ўқув-семинарининг навбатдагиси режа-жадвалга асосан 17 сентябрдан 21 сентябрга қадар Қизилтепа туманида ўтказилмоқда. Унда Навоий вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг масъул ходимлари, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари , эколог ҳамда жамоатчи инспекторлар иштирок этмоқдалар. Тадбирда мамлакатимизда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш , табиий бойликлардан оқилона фойдаланиш, инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатувчи омилларнинг олдини олиш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар хусусида сўз борди. Шунингдек, экологик назорат соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва унинг асослари, жамоатчилик экологик назоратининг назарий ва амалий жиҳатлари , ер ресурсларини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасида жамоатчилик экологик назоратини кучайтириш бўйича мутахассисларнинг маърузалари тингланди.
Маҳаллалардаги экологик назоратнинг жамоатчи инспекторлари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштиришга қаратилган ўқув семинарлари 1 ноябрга қадар барча шаҳар ва туманларда бўлиб ўтади. Ўқув –семинаридан асосий мақсад инспекторларнинг экологияга оид билим ва салоҳиятини ошириш ҳамда сертификат билан таъминланиши кўзда тутилган.