Ultimate magazine theme for WordPress.

Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари

      Навоий вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасида жисмоний ва юридик шахслардан тушган ёзма ва оғзаки мурожаатларни доимий электрон ва ёзма равишда Ўзбекистон Республикаси Президенти қабулхонасидан, Республика қўмиситадан ва ҳокимликлардан келган мурожаатларни ижросини ўрнатилган тартибда масъул мутахассис ва инспекторлар билан биргаликда жойларга бориб ўрганилмоқда. Иложи борича қонуний тартибда ижобий ҳал этилмоқда. Мурожаатлар асосан Навоийазот АЖнинг заҳарли тутунлари яъни атмосфера ҳавоси, чиқиндиларни ўз вақтида жойлардан олиб чиқиб кетилиши, ўсимликлар ва ҳайвонот дунёсини асраш ва экология йўналиши, ўқиган ва ишга кириш тўғрисида келиб тушмоқда. Жорий йилнинг январ ойидан бошлаб 1 августга қадар 94 нафар фуқаро мурожаатлари келиб тушган. Фуқаро мурожаатларини қабул қилиш учун алоҳида хона ва шароитлар мавжуд. Мурожаатларни бажаришнинг тартиби қуйидагича

  1. Жойига бориб ўрганилганлиги тўғрисида далолатнома ҳамда натижадан рози бўлса розилик хати

  2. Жойида ўрганилганлиги тўғрисида фотосурат

  3. Фуқарога мурожаатни ижроси тўғрисида жавоб хатини юборилганлиги тўғрисида квитанция ёки олганлиги тўғрисида фуқаро мурожаати имзоси қўйилган жавоб хати

Расмлар илова қилинади. 94 та мурожаатларнинг 70 таси қаноатлантирилди, 24 тасига тушунтириш берилиб, тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилди. Фуқаро мурожаатлари ҳар чоракда вилоят прокуратураси томонидан текширилиб борилмоқда ва ижроси қониқарли деб топилмоқда. Мурожаатлар ижро интизомини назорат қилиш бўлими ходимлари Ш.Болтаева ва Г.Ермекбоевалар томонидан назоратга олинган.

Маълумот учун тел: (79)220-61-69