Ultimate magazine theme for WordPress.

ҲАШАР ЭЛГА ЯРАШАР

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 апрелдаги “2017-2021 йилларда м аиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш ва ривожлантириш чора –тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2916-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, вилоят Прокуратураси ҳамда вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ҳамкорлигида шаҳар ва туманларда ўтказилган рейд натижасига кўра 1130 тн  ноқонуний чиқиндихоналар аниқланди. Аниқланган ноқонуний чиқиндихоналарни бартараф этиш мақсадида вилоят Прокуратураси ташабуси билан жорий йилнинг 20 феврал куни Навоий вилоят хокимлигида йиғилиш бўлиб ўтди ва жорий йилнинг 23-24 феврал кунлари шаҳар ва туманларда Экологик хашар ўтказилди.

     Экохашарни ўтказишдан мақсад аниқланган ноқонуний чиқиндихоналардаги чиқиндиларни бартараф этиш, вилоятда санитар ва экологик вазиятни яхшилаш, аҳоли турмуш даражаси ва сифатини янада ошириш мақсадида ташкил қилинди. Ушбу “Экохашар”да Навоий вилоят ҳокимлиги, туман ва шаҳар ҳокимликлари, “Тоза ҳудуд” ДУК худудий филиаллари Стимул- Навоий, “Бережливост” МЧЖ, фуқаролар ва   бошқа ҳамкор ташкилотлар иштирок этди

    “Экоҳашар” доирасида вилоятимизда чиқиндинларни тозалаш тадбирида иштирок этган иштирокчилар сони 1389 та, чиқиндиларни тозалаш тадбирида жами 198 га яқин техникалар жалб этилиб, шундан 1017 тн га яқин ноқонуний чиқиндихоналардан чиққан чиқиндиларни чиқинди кўмиш полигонларига жойлаштирилди, шу жумладан;

      Навоий вилотимизнинг навоий шахардаги “Тинчлик” МФЙ, “Гулистон” МФЙ, “Хончарбоғ” МФЙ худудларида

      Кармана туманидаги “тошработ” МФЙ, “Дустлик”МФЙ, “Сардоба” МФЙ, “Чўтқара” массив худудларида

      Қизилтепа туманидаги “Малик” МФЙ, “Оқсоч” МФЙ, “Ванғози” МФЙ, “Гунбаз” МФЙ, “Хўжақўрғон” МФЙ, Тошработ худудларида

      Навбахор туманидаги “Қушқочти” МФЙ, “Учтут” МФЙ, “Тошработ” МФЙ худудларида,

      Конимех туманидаги “Наврўз” МФЙ, “Бирлик” МФЙ, “Учтепа” ОФЙ худудларида

      Нурота туманидаги “Истиқлол” МФЙ, “Шахристон” МФЙ, “Қизилча” МФЙ худудларида

      Хатирчи туманидаги “Кўксарой” МФЙ, “Янгиработ” МФЙ, “Тасмачи” МФЙ, Кўшчинор худудларида

      Зарафшон шахар “Дагустау” МФЙ, “Мурунтоғ” МФЙ, Саноат худудларида

      Учқудуқ туманидаги “Кўкпатас” МФЙ, “Йулчилар” ОФЙ, “Дустлик” МФЙ худудларида

      Томди тумани Рохат худудидаги ноқонуний чиқиндихоналардан чиққан чиқиндиларни чиқинди кўмиш полигонларига жойлаштирилди.

      “Экохашар” ўтказиш жараёнида Навоий вилоят Экология ва атроф мухитни мухофаза қилиш бошқармаси ҳамда “Тоза худуд” ДУКси хамкорлигида тўртмингга яқин буклетлар ва таркатма материаллар жойлардаги худудларга тарқатилди.

               Шу билан бирга, қаттиқ маиший чиқиндиларни ташиб кетишни ташкил этиш ва улардан фойдаланиш соҳасида хусусий тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш борасида ҳал этилмаган қатор муаммолар мавжудлигидан кўз юмиб бўлмайди.

Қаттиқ маиший чиқиндиларни ташиб кетиш ишларини ташкил этиш масаласи, аввало, бундай чиқиндиларни тўплаш, утилизация қилиш ҳамда қайта ишлаш бўйича аниқ ва амалий тизимни йўлга қўйишни талаб этади. Ҳозирги вақтда чиқиндилар тўпланадиган мавжуд полигонлар санитария қоидалари, нормалари ва гигиена меъёрларига тўлиқ жавоб бермайди. Аксарият жойларда чиқиндилар тартибсиз равишда тўпланадиган пунктлар ҳамон сақланиб қолмоқда ва улар туташ ҳудудларнинг санитария-эпидемиология ҳолатини ёмонлаштириб, юқумли касалликлар пайдо бўлиши ҳамда тарқалишига шароит яратмоқда

Бу борадаги энг муҳим вазифа ва муаммолар инобатга олинган ҳолда қабул қилинган Президент қарори мамлакатимиз туман ва шаҳарларининг санитария-эпидемиология ҳолатини яхшилаш, 2017—2021 йилларда чиқинди билан боғлиқ вазифаларни амалга ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш ва ривожлантиришни янада кучайтиришга қаратилган.

Мухтасар айтганда, «2017—2021 йилларда маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорнинг қабул қилиниши юртимизда экология ва санитария муҳитини янада яхшилаш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, шаҳар ва қишлоқларимизнинг янада обод ва кўркам қиёфа касб этиши йўлидаги улкан амалий қадамдир.