Ultimate magazine theme for WordPress.

Зарафшон шаҳар: маҳаллалар ноқонуний чиқиндихоналардан тозаланмоқда

        Навоий вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Зарафшон шаҳар инспекцияси ходимлари томонидан шаҳар ҳудудида рейд ўтказилди. Унда туманнинг 19- кичик туманда ҳудудидаги “Юлдуз” МФЙда ноқонуний чиқиндихона борлиги аниқланди.

         Мазкур чиқиндихона шаҳар экология инспекцияси ва «Тоза ҳудуд» ДУК Зарафшон шаҳар филиали томонидан бартараф этилди. Ишчилар ва махсус техникалар жалб қилинган ҳолда йиғилиб қолган чиқинди ҳудуддан олиб чиқилиб, чиқинди полигонига жойлаштирилди.

Шунингдек, давлат инспекторлари томонидан маҳаллий аҳолига чиқиндиларни ҳосил қилмаслик, бу жарима белгиланишига сабаб бўлиши тушунтирилди.

Навоий вилояти Экология бошқармаси

 Ахборот хизмати