Ultimate magazine theme for WordPress.

Зарафшон шаҳрида Экологик рейд назорат тадбири ўтказилди

Жорий йилнинг 27 ноябр куни Навоий вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг Зарафшон шаҳар инспексияси инспекторлари томонидан экологик ҳавфсизликни таъминлаш мақсадида, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қонунчилигига риоя қилиниши ҳолати юзасидан экологик рейд назорат тадбири ўтказилганда қонун бузилиши ҳолати аниқланди. Экологик рейд табири жараёнида Зарафшон шаҳар “Наврўз” деҳқон бозори ҳудудида писта пучоғини белгиланмаган жойга  ташлаётганлиги аниқланди. Ҳолат юзасидан бир нафар ҳуқуқбузар Д.Хусановга баённома расмийлаштирилиб, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг  91-моддаси 1- қисми билан жавобгарликга тортилиб энг кам иш ҳаққининг ярим баробарида маъмурий жарима қўлланилди.