Ultimate magazine theme for WordPress.

“Зарафшон шаҳрида экология соҳаси бўйича ўқув-семинари”

Жорий йилнинг сентябрь ойидан бошланган Жамоатчи инспекторлар учун ўқув-семинарининг навбатдагиси  режа-жадвалга асосан 1 октябрдан           5 октябрг қадар Зарафшон шахрида Томди тумани билан биргаликда навбатдаги ўқув семинари ташкел этилди. Унда Зарафшон шахар хоким ўринбосари Навоий вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг масъул ходимлари, Ўзбекистон Республикаси Экологик харакати Навоий ҳудудий бўлинмаси координатори хамда шу шахарга ва туманга бириктирилган маъсул инспекторлар шунингдек фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари, эколог ва жамоатчи инспекторлар иштирок этдилар. Ўқув-семинарини биринчи бўлиб Зарафшон шахар хоким ўринбосари А.Файзиев сўзга чиқиб Президентимиз рахнамолигида табиатни асраб-авайлаш, экологик биохилма-хилликни сақлаш, экологиянинг инсон саломатлигига салбий таъсири билан боғлиқ ҳолатларнинг олдини олиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганлиги ҳақида таъкитлаб ўтди.  Шунингдек, семинар давомида экологик назорат соҳасидаги  норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва унинг асослари, жамоатчилик экологик назоратининг назарий ва амалий жиҳатлари, ер ресурсларини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасида жамоатчилик экологик назоратини кучайтириш бўйича мутахассисларнинг маърузалари тингланди. Навоий вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг масъул ходими Ж.Абсолиев ҳамда Ўзбекистон Республикаси Экологик харакати Навоий ҳудудий бўлинмаси координатори Б.Журақуловлар сўз навбатида мамлакатимизда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий бойликлардан оқилона фойдаланиш, инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатувчи омилларнинг олдини олиш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар хусусида сўз борди. Табиат, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ёшларнинг экологик маданияти ва саводхонлигини ошириш, экологик вазиятни соғломлаштириш борасидаги ишлар самарадорлигини кенгайтириш хусусида фикр мулоҳазалар билдирилди.