Ultimate magazine theme for WordPress.

“Инсон ва табиат”

Жорий йилнинг 24 май куни Навоий вилояти Зарафшон шаҳар 13-Давлат иқтисослаштирилган умумтаълим мактабида Навоий вилояти Эколология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Зарафшон шаҳар инспекцияси билан ҳамкорликда “Инсон ва табиат” мавзусида очиқ дарс ўтказилди. Атрофимиздаги олам фани ўқитувчиси М.Пирматова очиқ дарсни биринчи режасини кўргазмали қуроллар билан фойдаланган ҳолда олиб борди. Юқолиш арафасида турган ҳайвонлар ва ўсимликларини эслатиб ўтди, ўқувчиларга саволлар тарқатиб дарсни мустаҳкамлади. Иккинчи режа бўйича ўқувчиларга уйга вазифа қилиб табиат  ҳақидаги ўзларининг тушунчаларини чизиб келиш эди. Табиатни яхша акс эттирган ўқувчилар рағбат карточкалари билан рағбатлантирилди. Учинчи режа бўйича ўқувчилар ўсимликларни асраб-авайлаш ҳамда ҳайвонларга ин қуриш бўйича умумлаштириб саҳна кўринишини моҳирона ижро этдилар. Дарс якунида Л.Турсунова сўзга чиқиб иштирокчиларга жонажон табиатимизни асраб-авайлаш ҳар бир инсоннинг бурчи эканлиги жумладан , ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини, сувни, атмосферани ҳавосини , тупроқни муҳофаза қилишга барча бирдеку масъул эканлигини тушутириб ўтди. Дарс давомида фаол қатнашган ўқувчиларни рағбатлантириш учун инспектор А.Аҳмедов эсталик совғалари билан тақдирланди.