Ultimate magazine theme for WordPress.

ЙЎЛ БЕЛГИЛАРИ КИМ ТОМОНИДАН ЎРНАТИЛМОҚДА?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 апрелдаги «Йўл ҳаракати қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 292-сонли қарор ижросини таъминлаш мақсадида Навоий вилояти Навбаҳор-Нурота, Кармана-Қизилтепа, Қизилтепа-Ғиждивон (Бухоро вилояти) йўналишидаги автомагистрал йўллар четига йўл белгиси, яъни ҳайдовчиларга чиқинди ташлаш учун жой борлиги тўғрисида ахборот бериш учун 6.15 «Чиқинди йиғиш» йўл белгиси ўрнатилди. Бу вилоят Автомобиль йўллари ҳудудий бошқармаси томонидан амалга оширилди. Вилоятнинг қолган бошқа шаҳар ва туманларида ушбу қарорда қайд этилган йўл белгисини ўрнатиш давом этмоқда.Демак, ободонлаштириш йўналишида яна бир муҳим қадам қўйилди. Энди ҳамма гап ҳаракат иштирокчиларида.

       Ўз навбатида, барча ҳаракат иштирокчиларидан йўлларимизда тозаликка риоя этишга, турли чиқиндиларни дуч келган жойларга отиб юбормасдан, уларни махсус ажратилган идишларга ташлашини сўраймиз.

         Маълумот учун, автотранспорт воситаларидан ахлат ёки бошқа нарсаларни ташлаш Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 123-моддасига асосан ҳуқуқбузарлик ҳисобланади ва уни содир этган шахс энг кам иш ҳақининг бешдан бир қисмидан бир бараваригача миқдорда жарима билан жазоланади.

Навоий вилояти Экология ва атроф муҳитни

муҳофаза қилиш бошқармаси

Ахборот хизмати