Ultimate magazine theme for WordPress.

Йўрға тувалоқ қуши ёввойи табиатга учирилди

        2019 йилнинг  сентябр ойларида Навоий вилоят  Экология ва атроф мухитни мухофаза қилиш бошқармаси, биохимахиллик ва қўриқланадиган табиий худудлар бўлими инспекторлари хамда «Амирликларнинг Йўрға тувалоқни асраш маркази» нодавлат нотижорат ташкилоти ҳамкорлигида Навоий вилоятининг Томди, Учқудук ва Конимех туманларининг чўл ҳудудларига жами 890 нафар марказда етиштирилган йўрға тувалоқларни навбатдаги ёввойи табиатга учирилиши самарали амалга оширилди. Бунда келажакда ушбу ноёб қуш яшайдиган ҳудудлар марказнинг чет эллик орнитологлари томонидан синчковлик билан ўрганилиб, озиқ-овқат заҳираси  етарли бўлган худудлар танлаб олинди. Улар  ёввойи табиатда яшаш, ўзларининг озуқаларини топиш, йиртқичларни тан олиш ва улардан ўзларини яшириш кўникмаларига эга бўладилар.

    Марказ ўз фаолиятини бошлагандан бери жами 10,000 нафардан зиёд йўрға тувалоқлар табиат бағрига учирилди.

Мамлакатимиз табиатида камдан-кам учрайдиган ҳайвонлар дунёсининг ноёб вакилларидан бири бўлган йўрға тувалоқ ноёб қуш бўлиб, у Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобида ҳам, Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқининг Қизил китобида ҳам қайд этилган.

Ушбу Марказ энг замонавий технологиялар билан жиҳозланган, бу ерда катта тажрибага эга хорижий мутахассислар ишлайди. Парваришлаш жараёнида махсус озуқалар ва дори воситалари ишлатилади. Қушларни парвариш қилиш учун махсус турли типдаги катак ва вальерлар қурилган.

Шу билан бирга, бундай шароитда ўстирилган бустард гўзаллиги омон қолишига кафолат бор.Марказ фаолияти табиатни муҳофаза қилиш органлари ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Ўсимлик ва ҳайвонлар генофонди институти ходимлари билан яқин ҳамкорликда олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, қушларнинг яшаш жойлари, табиий озуқа заҳиралари, бу қушларнинг кўчиб ўтиш йўлларини кузатиш бўйича илмий ишлар олиб борилиб популяциясининг сақланишига таъсир этувчи омиллар ўрганилмоқда.