Ultimate magazine theme for WordPress.

Навоий вилояти «Тоза Ҳудуд» ДУК ходимлари тақдирланди

Жорий йилнинг 23 январ куни вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ҳамда вилоят “Тоза ҳудуд”ДУК ҳамкорлигида “Санитар тозалашга ихтисослаштирилган корхоналар” ўртасида соғлом рақобат муҳитини яратиш ҳамда хизмат сифатини ошириш, мақсадида “Тоза ҳудуд” ДУК туман, шаҳар филиаллари ўртасида “Энг намунали филиал”, “Энг намунали чиқинди полигони” ва “Энг намунали хайдовчи ва юкловчи” йўналишларида танловининг вилоят босқичи якуни бўйича тақдирлаш маросими ҳамда ОАВлари учун матбуот анжумани ўтказилди.

Танлов икки боскичда ўтказилмоқда ҳудудий “Тоза худуд” ДУК туман, шахар филиаллар ўртасида биринчи (худудий) боскичи; 1-ўринни эгаллаган филиаллар, ўргасида иккинчи (республика) боскичи ўтказилади.

Мамлакатимизда атроф-муҳитни муҳофаза қилишни таъминлаш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, шунингдек, ҳудудларнинг санитария ва экологик ҳолатини яхшилаш соҳасида изчил сиёсат амалга оширилмоқда.

Хусусан, 2019-2020 йилларда қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимининг инфратузилмасини такомиллаштириш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилди, 8 та “Тоза ҳудуд” ДУК филиалари 9 та чиқинди йиғиш полигонлари, 24 та чиқинди йиғиш пунктлари қурилб ташкил этилди. Кўрилган чора-тадбирлар аҳолининг деярли ярмини санитария жиҳатидан тозалаш хизматлари билан қамраб олинишига имкон берди.

 Шу билан бирга қишлоқ аҳоли пунктларида қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматларнинг етарли даражада таъминланмоқда, қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги инфратузилманинг қониқарли ҳолатда эканлиги, мавжуд қаттиқ маиший чиқинди полигонларининг санитария талаблари ва экологик меъёрларга мувофиқ келганлиги мазкур соҳани янада ривожланиш мақсадида келгусида комплекс чора-тадбирлари ишлаб чиқилади.

Атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат сиёсатининг устувор йўналишларини белгилаш, табиатни муҳофаза қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари бузилишлари профилактикаси, уларни аниқлаш ва олдини олишнинг самарали механизмларини жорий этиш, туман (шаҳар) аҳоли пунктларининг санитария ва экологик ҳолати учун давлат органлари, хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарлари ва фуқароларнинг шахсий жавобгарлигини кучайтириш, шунингдек, 2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларга эришишишдан иборатдир.

Тадбир сўнгида “Энг намунали филиал” йўналиши бўйича

1-ўрин  “Тоза худуд” ДУК  Хатирчи тумани филиали

2-ўрин  “Тоза худуд” ДУК  Қизилтепа тумани филиали

3-ўрин  “Тоза худуд” ДУК  Конимех тумани филиали

“Энг намунали чиқинди полигони”  йўналиши бўйича

1-ўрин  “Тоза худуд” ДУК  Хатирчи тумани чиқинди полигони

2-ўрин “Тоза худуд” ДУК  Зарафшон шаҳар чиқинди полигони

3-ўрин  “Тоза худуд” ДУК  Қизилтепа тумани чиқинди полигони

“Энг намунали ҳайдовчи ва юкловчи” йўналишларида

1-ўрин  “Тоза худуд” ДУК  Томди  тумани ҳайдовчи ва юкловчи ҳодимлари

2-ўрин  “Тоза худуд” ДУК  Нурота тумани ҳайдовчи ва юкловчи ҳодимлари

3-ўрин “Тоза худуд” ДУК  Конимех тумани ҳайдовчи ва юкловчи ҳодимлари

Фахрий ёрлиқ билан ва пул мукофатлари билан тақдирландилар.

Навоий вилоят Экология ва атроф муҳитни

 муҳофаза қилиш бошқармаси Ахборот хизмати