Ultimate magazine theme for WordPress.

“Маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”

Жорий йилнинг 6 август куни Навоий шаҳар “Матбуот уйи”да   Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 апрелдаги “2017-2021 йилларда маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ҳамда 2018 йил 18 майдаги “Маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди. Ушбу йиғилишда Навоий вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари, Фуқороларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини фаолиятини мувофиқлаштириш иши бўйича Навоий вилояти кенгаши вакиллари ва ОАВ вакиллари иштирок этдилар. Бу албатта мамлакатимиз аҳолиси билан биргаликда вазирлик ва идоралар ҳамда корхона ва ташкилотларни экология ва бошқа ижтимоий иқтисодий соҳалардаги узвийликни тарғиб этувчи мақолалар ҳамда янгиликлар билан доимий равишда таништириб бориш билан бирга, экологик маданият ҳамда экологик таълим-тарбияни янада юксалтириш имконини беради.

    Бугунги мавзу юзасидан Навоий вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ҳузуридаги, Чиқиндиларни йиғиш, сақлаш, ташиш, утилизация қилиш, қайта ишлаш, кўмишни ва реализациясини назорат қилиш инспекцияси бошлиқ ўринбосари  Жасур Абсолиев маъруза ўқиди. Йиғилиш қизғин савол-жавоб ва баҳс-мунозараларга бой тарзда ўтди.