Ultimate magazine theme for WordPress.

“Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтариш тўғрисида”

   Жорий йилнинг  йилнинг 6 июнь куни Навоий вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг мажлислар залида  Ўзбекистон Республикаси  Президентиниг 2017 йил 28 июлдаги “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтариш тўғрисида”ги ПҚ-3160-сонли қарори ижросини таъминлаш, унинг мазмун-моҳиятини кенг тарғиб этиш ҳамда турли маънавий таҳдидлар ва ахборот хуружлари ҳақида етарли тасаввурлар, диний экстремистик оқимларга қарши курашиш, одам савдосига қарши курашиш  бўйича тарғибот тадбири ўтказилди. Ушбу тадбирда Вилоят маънавият ва маърифат бўлими бош матахассиси М.Мансурова, вилоят ИИБ ходими Л,Рўзиев, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши бўлим мудири Ф.Бобоқулов, Навоий шаҳар маънавият ва маърифат бўлинмаси эркин тарғиботчиси Н.Умаров ҳамда Навоий вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг ходимлари иштирок этдилар. Тадбирда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳатларнинг мазмун-моҳияти ва мамлакатимиз ёшлар олдида турган долзарб вазифалар тўғрисида маъруза ўқилди ва видеоролик намойиш этилди. Ушбу тадбир савол-жавоб ва баўс-мунозарага бой бўлди.