Ultimate magazine theme for WordPress.

НАВОИЙДА ЭКОПАТРУЛ ЛОЙИҲАСИ

        Жорий йилнинг 8-феврал куни Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши ҳамда Конимех тумани Кенгаши ташаббуси ҳамда вилоят Экология атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ҳамкорлигида, ёшларни атроф-муҳитга нисбатан ҳурмат руҳида тарбиялаш, табиатни муҳофаза қилиш, экологик маданиятини шакллантириш мақсадида “Екопатрул” лойиҳаси ўтказилди. Мазкур лойиҳа доирасида Кармана туманида жойлашган “Қарнаб ота” ҳудудидаги чиқиндилар ташланадиган махсус жойлардан шамол туфайли тарқалиб атроф-муҳитни ифлослантирган турли хил чиқиндилардан тозаланди. Лойиҳада вилоят Экология бошқармаси ходимлари, 30 дан ортиқ кўнгилли ёшлар ҳамда вилоят Кенгаши сардорлари иштирок этдилар.

Навоий вилояти Экология бошқармаси

Ахборот хизмати