Ultimate magazine theme for WordPress.

НАВОИЙ ВИЛОЯТИДА “HASHAR WEEK 2020-Z AVLOD” ЛОЙИХАСИ

2020 йил 22 февраль куни Навоий вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, Ёшлар Иттифоқи Ҳалқ таълим бошқармаси ҳамкорлигида  Навоий шаҳардаги 1,3,5,6-умумтаълим мактабларида “Hashar week 2020 — Z Avlod” лойиҳаси тадбири ўтказилди.

Мазкур лойиҳада асосий ташкилотчилар  сифатида “SVB ADVISORY” МЧЖ қўшма корхонаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси иштирок этиб, Халқ таълими вазирлиги,Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамда ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори кўмагида амалга оширилади.

Лойиҳа Ўзбекистон Республикасида улғайиб келаётган ёш авлод, яъни умумтаълим мактаб ўқувчиларининг экологик саводхонлиги маданиятини оширишга йўналтирилган. Асосий вазифа – ўқувчиларнинг экология билан боғлиқ муаммоларнинг моҳиятини англаб етишига, уларнинг бу борадаги фикрлари билан ўртоқлашишга имконият ҳамда экологик масалаларни ҳал этишда уларнинг бевосита иштирок этиши учун платформа яратишдир.

Лойиҳанинг мақсадлари:

Умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг экологик онгини шакллантириш ва шахсий масъулиятини ошириш ҳамда таълим муассасаларида қуйидаги олтита йўналиш бўйича чиқиндиларни саралаш амалиётини тадбиқ этиш:

  • ифлос қилмаслик ва мамлакат, шаҳар, мактаблар тозалиги тўғрисида қайғуриш;

  • чиқиндиларни қайта ишланадиган ва ишланмайдиган турларига саралашни ўзлаштириш;

  • англаган ҳолда истеъмол қилиш ва чиқиндиларнинг қайта ишланмайдиган турлари, яъни пластик пакетлар, трубочкалар ва бир марталик салфеткалардан ҳаддан ортиқ фойдаланишдан чекиниш;

  • бизнес тузилма вакилларининг экологик масъулиятини оширишга кўмаклашиш;

  • самарали экологик сиёсатни шакллантириш учун янада таъсирчан чораларни қабул қилиш учун давлат тузилмаларига кўмаклашиш;

  • аҳолининг экологик маданиятини ривожлантиришга кўмаклашиш.

        Лойиҳа икки босқичда амалга оширилади:

  • Республика бўйлаб гастроллар (10.02. -10.03.)

  • Тарғибот кампанияси (23.03.-29.03)

      1-босқич: Республика бўйлаб гастроллар (10 февралдан 10 мартга қадар)

       10 февралдан 10 мартга қадар волонтерлардан иборат 3 та гуруҳ мамлакатнинг 12 вилоятида, 14 та шаҳрида (Андижон, Бухоро, Фарғона, Жиззах, Нукус, Қарши, Урганч, Наманган, Навоий, Самарқанд, Термиз, Гулистон, Тошкент, Хива) чиқиндилар мавзуси бўйича ишлаб чиқилган махсус машғулотларни ўтказадилар. Шу билан бирга 100 та мактабда чиқиндиларни саралаб йиғиш тизими жорий этилади.

       Машғулотлар натижасида болалар “Hashar week” лойиҳаси томонидан махсус дизайн асосида ишлаб чиқилган ўрналарга чиқиндиларнинг қоғоз ва пластик турларини саралаш кўникмасига эга бўлдилар. “Hashar week” лойиҳаси ўз навбатида 2-босқич – тарғибот компанияси бошида тўпланган чиқиндиларнинг ҳажмини умумлаштириб, уларни чиқиндиларни қайта ишлайдиган корхоналар маҳсулотига алмашадилар.

       Шу бирга 1-босқич давомида мамлакат ўқувчилари ўртасида “Агар мен мамлакат президенти бўлсам…”, “Ўзбекистон 2030 йил: мамлакат менинг тасаввуримда” мавзуларида энг яхши ижодий ишлар (иншолар, расм ва шеърлар) саралаб олиниб, тарғибот компанияси якунида нашр этиладиган китобга киритилади.

       Республика бўйлаб гастроллар давомида “ЎзбекистонZ авлод” ҳужжатли фильми устида ишлар олиб борилади.

2-босқич: Hashar week 2020 тарғибот компанияси (23-29 март).

       Март ойида Hashar week лойиҳасининг иккинчи тарғибот компанияси амалга оширилиб, унда 7 кун мобайнида фаол болалар иштирок этадилар.

 

Навоий вилояти Экология ва атроф муҳитни

 муҳофаза қилиш бошқармаси

Ахборот хизмати