Ultimate magazine theme for WordPress.

Навоиазот АЖга қарашли оқова сувларни тозалаш иншоотининг иш жараёни ўрганилди

Жорий йилнинг 26 апрель куни  Навоий вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси  мутахассис ходимлари ва Ўзбекистон -24 канали мухбирлари билан ҳамкорликда  Навоиазот АЖга қарашли оқова сувларни тозалаш иншоотининг иш жараёни ўрганилди.

Навоиазот АЖга қарашли оқова сувларни тозалаш иншоотининг лойиҳавий қуввати 117 минг м3 / суткага тенг.Ушбу иншоотда шаҳар канализация тармоқлари ва саноат сувлари механик, биологик ва кимёвий усулда тозаланади. Оқова сувларни тозалаш иншооти таркибига оқова сувни қабул қилиш камераси, тиндириш ҳавзалари, биологик тозалаш аэротенкалари, зарарсизлантириш манбааси-хлоратор жойи, тозаланган сувларни ташлаш жойи (выпуск) бўлимлари киради.  Оқова сувларни тозалаш иншоотлари иш самарадорлигини аниқлаш ва назорат қилиш учун сув тозалаш иншоотига кирувчи оқовалардан ва тозаланган сувлардан намуналар олиниб нитрит ионлари, нитрат ионлари, аммоний ионлари, муаллақ моддалар, БПК5, ХПКга кимёвий текширишлар ўтказилади ва таққосланиб иншоотнинг ишлаш самадорлиги аниқланади.  Тозалаш иншоотида оқова сувлар тўлиқ тозалангандан сўнг хлорланиб (перхлорат натрий, гипохлорат натрий)  зарарсизлантирилади.