Ultimate magazine theme for WordPress.

“Навоий вилотида йирик саноат корхоналаридаги Экоҳаракат вакиллари ва фуқароларни ўзни ўзи бошқариш органлари аъзолари учун”

Жорий йилнинг 27 апрель куни Навоий вилоятининг Навоий шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Экоҳаракат депутатлари гуруҳи, Ўзбекистон экологик ҳаракати Навоий вилояти ҳудудий бўлинмаси ҳамкорлигида “Навоий вилотида йирик саноат корхоналаридаги Экоҳаракат вакиллари ва фуқароларни ўзни ўзи бошқариш органлари аъзолари учун” семинар ташкил этилди.

Семинарда Навоий вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, Экоҳаракат ходимлари ва фаоллари, Фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича (шаҳар, туман) ҳудудий кенгаши масъул ходимлари, йирик саноат корхоналари вакиллари, Фуқаролик жамиятини шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти вилоят ҳудудий бўлинмаси ходимлари, вилоят экология ва атроф муҳитнинг муҳофаза қилиш бошқармаси, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва тиббиёт соҳасида фаолият олиб бораётган нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар.

Семинарда Экоҳаракат корхоналардаги вакиллари ва фуқароларни ўзни ўзи бошқариш органлари аъзолариининг фаолиятини такомиллаштириш, улар билан ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш ва самарадорлигини ошириш масалалари муҳокама этилди.