Ultimate magazine theme for WordPress.

«Навоий вилоятидаги чўл ҳудуди сув билан таъминланади»

Давлат геология қўмитаси Навоий вилоятида чўл ҳудудини ичимлик суви билан таъминлаш устида иш олиб бормоқда.

Навоий вилоятининг Қизилқум чўлида қазиш ишлари олиб борилганда, у ерда сув мавжудлиги аниқланди. Бу ҳақда Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси матбуот хизмати «Газета.uz»га маълум қилди.

Март ойида Ўзбекистон президенти йил охирига қадар вилоятнинг олис чўл ҳудудларида яшовчи 8000 кишини ичимлик суви билан таъминлаш бўйича кўрсатма берганди. «Ўзбекгидрогеология» ташкилоти гидрогеологик текширувлар олиб борди. Натижада Утемурод, Керегетау, Жириқ, Қулумбет ва Томди туманидаги Олдаберган қишлоқларида қудуқлар қурилиши режалаштирилган.

Утемурод аҳоли яшаш пунктида бурғилаш ускунаси ёрдамида 300 метрлик қудуқ қазилди. 255−285 метр чуқурликда сув борлиги аниқланди. Бу ерга фильтр ўрнатилди, қудуқдан ҳар соат 20 кубометр сув чиқади. Кимёвий таҳлил учун сув намунаси олинди.

Қудуқлар тозаланганидан ва зарурий ишлар амалга оширилганидан кейин бу объект ишга туширилади.

Манба:http://eco.uz/uz/yangiliklar/6678-navoij-viloyatidagi-ch-l-ududi-suv-bilan-ta-minlanadi