Ultimate magazine theme for WordPress.

Навоий вилоятида “Ўзбекистоннинг ёввойи табиати” мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 6 сентябрь куни Навоий шаҳрининг  2-сонли мактабида “Ўзбекистоннинг ёввойи табиати” мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Мазкур давра суҳбатида вилоят  Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, Ўзбекистон экологик ҳаракати Навоий ҳудудий бўлинмаси  фаоллари ва унинг “Ёшлар қаноти” иштирокчилари Навоий шаҳридаги 2-сон умумтаълим мактабининг ўқитувчилари  ва ўқувчилари иштирок этишди.

Юртимизда ўсимлик, ҳайвонот олами вакиллари ва турли ландшафтларга бойдир. Ҳозирги кунда ўсимлик ва ҳайвонот оламини сақлаш ва уни кўпайтириш мақсадида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Вилоятимизда ёввойи табиатнинг ноёб вакилларидан бири Ўзбекистон Республикаси “Қизил китоб”ига киритилган йўрға тувалоқ қушларини кўпайтиришга ихтисослаштирилган марказида бу қушлар Бирлашган Араб Амирликлари томонидан мувофақиятли парвариш қилиниб табиатга қўйиб юборилмоқда.

Бундан ташқари Нурота туманидага “Оқ тоғ” буюртма қўриқхонасидаги ноёб ҳайвон ўсимликларни кўпайтириш бўйича ҳам бир қатор ишлар амлга оширилмоқда.

Бу эса келажак авлодга ноёб табиат вакилларининг асл ҳолича етиб боришда муҳим аҳамият касб этад

Manba:http://eco.uz/uz/yangiliklar/7200-navoij-viloyatida-zbekistonning-jovvoji-tabiati-mavzuida-davra-su-bati-b-lib-tdi