Ultimate magazine theme for WordPress.

Навоий вилоятида “Табиат офатларининг салбий оқибатлари”

Жорий йилнинг 12-октябрь куни Навоий вилоят Кармана тумани 15-сон  умумтаълим мактабида 11 октябрь – Халқаро табиий офатлар хавфини камайтириш куни муносабати билан “Табиат  офатларнинг салбий оқибатлари” мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Мазкур давра суҳбатида Вилоят  экология ва ароф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, Ўзбекистон экологик ҳаракати Навоий ҳудудий бўлинмаси  фаоллари ва унинг “Ёшлар қаноти” иштирокчилари, Кармана туманидаги 15-сонли умумтаълим мактаби ўқитувчилар ва ўқувчилари иштирок этишди.

Табиий офатларнинг турлари хилма-хил: ер силкиниши, сув тошқини, кучли шамол, ёнғин, қурғоқчилик, ер сурилиши ва бошқалар. Бу хилдаги табиий офатлар бир-бирига боғлиқ ҳолда ҳамда боғлиқ бўлмаган ҳолда, алоҳида юзага келиши мумкин. Яъни бир табиий офат бошқа офат оқибатида юзага келишидир.

Масалан, ўрмонда ёнғинларнинг келиб чиқиши, тоғли жойлардаги ишлаб чиқариш портлашлари, карерларни ишга солишда, платиналар қуришда ернинг сурилишига, қорларнинг кўчиши ва бошқа офатларнинг келиб чиқишига сабаб бўлади.

Ҳеч нарсага боғлиқ бўлмаган табиий офатлар жуда катта миқёсда ва турли вақтларгача бир неча сония, дақиқадан (ер сурилиши, ер силкиниши, қор кўчиши) бир неча соатларгача (кучли қор ва ёмғир ёғиши), ҳатто кун ва ойгача (сув тошқини ва ёнғин бўлиши) чўзилиши мумкин.                  Лекин бу хилдаги табиий офатлар ҳамма жойларда ҳам юзага келавермайди.

Мазкур давра суҳбатида қатнашган иштирокчилар ўзларига етарлича маънавий озуқа олди десак муболоға бўлмайди.