Ultimate magazine theme for WordPress.

Навоий вилоятида қаттиқ маиший чиқиндилар ҳамда қурилиш чиқиндиларини белгиланмаган жойга ташлаганлик учун рейдлар давом этмоқда

Жорий йилнинг 27 ноябр куни Навоий вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг Навоий шаҳар инспексияси инспекторлари томонидан экологик ҳавфсизликни таъминлаш мақсадида, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қонунчилигига риоя қилиниши ҳолати юзасидан экологик рейд назорат тадбири ўтказилганда қонун бузилиши ҳолати аниқланди. Экологик рейд табири жараёнида Навоий шаҳар “Саҳоват” деҳқон бозори ҳудудидаги автошох бекатида писта пучоғини белгиланмаган жойга  ташлаётганлиги аниқланди. Ҳолат юзасидан бир нафар ҳуқуқбузар Санаев Собир Шербутаевичга баённома расмийлаштирилиб, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг  91-моддаси 1- қисми билан жавобгарликга тортилиб энг кам иш ҳаққининг ярим баробарида маъмурий жарима қўлланилди.