Ultimate magazine theme for WordPress.

Навоий вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимларини тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳуқуқини бериш бўйича аттестациядан ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг 2018 йил 13 ноябрь 399-сонли буйруғи ва Навоий вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғининг  2018 йил 12 декабрь 154-сонли буйруғини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 ноябрдаги 920-сонли “Назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларини тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳуқуқини бериш юзасидан аттестациядан  ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори асосида жорий йилнинг 28-30 январ кунлари Навоий вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси мансабдор шахсларини тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳуқуқини бериш бўйича аттестациядан ўтказилмоқда.

         Аттестация Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тизими мансабдор шахсларини (бошқарма ходимлар) малака ва профессионаллик даражасини баҳолаш, шунингдек уларнинг назорат органи фаолиятига ҳамда хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текширишга тааллуқли қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиш юзасидан масъулиятини ошириш мақсадида ўтказилади.

         Аттестация ўтказишда мажбурийлик, қонунийлик, даврийлик, ошкоралик, холислик ва коллегиаллик асосий тамойиллар ҳисобланади.

Навоий вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг ходимларини тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳуқуқини бериш учун аттестациядан ўтказиш бўйича бошқарма комиссиясининг таркиби Комиссия раиси бошқарма бошлиғи, комиссия раисининг ўринбосари йиғма ахборот-таҳлил бўлими бошлиғи, Комиссия аъзолари Ижро интизоми назорат қилиш бўлими бошлиғи, келишув асосида Навоий вилоят прокуратураси ходими, келишув асосида Навоий вилоят Савдо-саноат палатаси ходими, келишув асосида тадбиркорлик субъектлари вакили, Бош юристконсульти, кадрлар бўйича бош мутахассиси хисобланади