Ultimate magazine theme for WordPress.

Навоий вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасида шаҳар ва туман инспекторларига ўқув-семинари

Жорий йилнинг 16 феврал куни Навоий вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича инспекцияси томонидан шаҳар ва туман инспекторларига ўқув-семинари ўтказилди.Ўқув семинарни вилоят бошқарма бошлиғи Ш.Худайқулов кириш сўзи билан очиб берди. Экоинспекциянинг бошлиғи ўринбосари А.Жалилов ўқув-семинарининг мазмун-моҳияти ва мақсади тўғрисида тушунча берди.Ушбу ўқув-семинарда қўйидаги мавзулар бўйича ўқитилди, Навоий вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси мансабдор шахслари томонидан расмий огоҳлантиришни чиқариш тартибини тасдиқлаш, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси тизимидаги маъмурий ишларни расмийлаштиришни ташкиллаштириш, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси тизимида рейд тартибидаги экологик назоратни амалга ошириш тартиби тўғрисида, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги рейд тадбирларини ўтказиш, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида содир этилган ҳуқуқбузарликлар юзасидан олиб қўйилган мол-мулкларни вақтинча сақлаш ишларини ташкиллаштириш ҳақида тушунтиришлар олиб борилди. Ҳар бир мавзу юзасидан Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича инспекцияси мутахассислари маъруза қилдилар. Шунингдек, Компенсация тўловлари ҳисоби ва уларнинг тушуми устидан назорат қилиш бўлими бошлиғи А.Жумаев Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 11 октябрдаги 820-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини қўллаш тартиби тўғрисидаги Низом” тўғрисида ўқув-семинари қатнашчиларига тушунча берди.      Семинар савол жавоб ва бахс музокороларга бой бўлди